26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бепул синов муддати қонунийми?

Савол: Менга ишга жойлаша­­ёт­­­­­­ганимда икки ҳафта синов муд­дати белгиланиб, стажёрлик қи­­лишим кераклигини айтишди. 

Агар уларга маъқул келсам, меҳ­­нат шартномасини тузишни ай­тишди. Стажёрлик муддатига ҳақ тўланмас экан. Шу қону­­­нийми?

Жавоб: ҚР Меҳнат кодексининг 24-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасига кўра, ходим меҳнат тартибини сақлаган ҳолда ўз ихтисослиги бўйича вазифасини бажаради ва унга ҳақ тўланади. Қозоғистон Рес­­­публикаси Меҳнат Қонунида кўр­са­­­­­­­­тилганидек, жа­моа шартномалари, томон­лар келишуви бўйича иш берувчи меҳнат шаро­итини яратиб, иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида, тўлиқ бериши керак.  

Яъни, ходимга юқорида айтилган шартлар бў­­­йича ойлик маош тўланади.

Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ, меҳнат шарт­­номасида синов шарти ишчига топшириладиган вазифа унинг ихтисосига тўғри келиш-келмаслигини текшириш мақсадида белгиланади. Шартномада ушбу шартнинг йўқлиги, ходимнинг синов муд­да­тисиз ишга қабул қилинганини билдиради.

Синов муддати меҳнат шартномаси кучга кир­ган кундан бошланади. Синов муддати вақтида хо­димларга Кодекснинг меъёрлари, меҳнат шарт­лари, жамоа шартномалари тарқатилади.

Синов муддати ходимнинг меҳнат стажига кира­ди ва уч ойдан ошмаслиги керак. 

Ишга синов муддатисиз қабул қилинадиган шахслар:

танлов бўйича ишга кирганлар;

ўрта махсус ва олий ўқув юртини тугатиб, 1 йил ичида ўз мутахассислиги бўйича ишга кираётганлар;

ногиронлар.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-11-12, 09:43 214
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.