26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўёна: қарзми ё ҳадя?

“Жанубий Қозоғистон” га­зе­тасида чоп этилган Жа­но­бул Манасовнинг шу ном­­даги мақоласини ўқиб, фикр-мулоҳазаларимни ўр­тоқ­лаш­моқчиман. 

Ўзбекларнинг урф-одатига кўра, тўй қилсангиз, тўёна беришади. Қариндош-уруғ, дўст, ўртоқ-жўра, улфатлар орасида тўёна бериш азалдан келаётган одат. Тўйга тўёна билан борилади. Яхши ният билан тўёна беришади. Лекин берилган тўёнани унут, у ҳадя, деган фикрлар ҳам бор. Бинобарин, тўёна берган одамнинг ҳам, тўй қиламан, деган умиди борлигини унутмаслигимиз керак. 

Агар суннат тўйингда той қў­­­­­­шишса, сен ҳам унинг тўйига той етаклаб боришинг шарт. Вақтида 100-200 минг тенгелик той олиб келганларга баъзилар “у пайтда той арзон эди”, деб, қўй олиб бо­риш­япти. Натижада, қариндош-уруғ, ўртоқ-оғайни орасидаги муно­­­­­­­­­сабатлар бузиляпти. Тўёна олаёт­ганда, тўйники тўйда қайтсин, деб айтамизку, ҳеч бўлмаса, шу сўзга амал қилишимиз керак эмас-ми?!  

Баъзан, олганимни биламан, лекин берганимни билмайман, деган иборани эшитиб қоламиз. Ундай одамни балиқ тутадиган тўрга қиёслаш мумкин. Чунки, унга тушган нарса қайтиб чиқмайди. Яна бир киши ҳикоя қилиб қолди: “Ҳамма улфатимга суннат тўйида қўй қўшганман. Лекин менинг тў­йимда биронтаси қўзи ҳам қўш­мади. Қани адолат?” Демак, тўё­нани ўзидек қайтариш ёки ҳозирги бозор иқтисодиётидаги қийматини ҳисоблаб, тўғрилаб қайтариш мақ­садга мувофиқ эканда. Ҳисобли дунё, дейдилар, ахир! Чунки, ҳам­манинг ўзига яраша ҳисоб-ки­тоби бор. Буни кўпроқ тўёна ола­ёт­ган одам ўйлаши керак. Са­ломга алик қарз бўлганидек, бу ҳам бўйиндаги қарз, қайтаришни тақозо этади.  

Даврадаги бир киши дардини биз билан ўртоқлашди. “Дўстимнинг тўйига 80000 тенгелик той қўшган эдим. Менинг суннат тўйимда 8000 тенге бериб, мана шу менинг тойим, деб турибди”, деди. Ўртоқ орасида  ҳисоб-китоб, таниш-билиш бўлмайди. Суҳбат жараёнида ичдаги дардлар ташқарига чиқиб кетади. Шу сўзлар даврада айтиляпти. Демак, у ўртоғининг қилган ишидан норози. Бу дегани ҳалиги той ўртоғи бўйнига қарз бўлиб қолмоқда. Мана, масаланинг моҳияти нимада. 

Яхши ният билан берилган тўёна одамлар бўйнига  қарз бўлиб тушмоқда. Шунинг учун дўстлар орасидаги ҳисоб-китобни иккала томон аниқ олиб борса, мақсадга мувофиқ бўларди, менимча. Мен бу билан бировларни қораламоқчи эмасман, балки, мунозарали ма­­сала, десак, тўғри бўлар. 

Абдужаббор АҲМЕДОВ, жамоатчи мухбир. Кўлкент қишлоғи, 2018-11-12, 09:47 888
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.