26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дендробоққа Асқаров номи берилди

Шимкентнинг “ўпкаси” ҳисобланмиш Дендробоғ янги номга эга бўлди. Ҳукумат қарорига кўра, Шимкент давлат дендрология боғига таниқли давлат ва жамоат арбоби Асанбай Асқаров номи берилди.

Шаҳар ҳавосини тозалашда катта роль ўйнайдиган боғ қурилишида Асанбай Асқаровнинг ҳиссаси катта эканлигини шимкентликлар яхши билишади. Шундай улкан ҳудудни эгаллаган боққа А. Асқаров номини беришни анчадан буён таклиф қилиб юришган эди. 

Авваллари шаҳар ахлатхонаси бўлган дендробоғ 1979 йилда ташкил қилинган. Моҳир раҳбар мутахассисларни чақириб, ахлатхонанинг бир қисмини текислатиб, кўчатлар илдиз отадиган даражага келтирган. Дунёнинг турли минтақаларидан олиб келинган ниҳоллар бугунги кунда гуркираб ўсиб турибди. Бу ерда, айниқса, ҳавони тозалаш хусусиятига эга дарахт турлари бисёр. Боғда фақат кўчатлар парвариш қилинибгина қолмайди, бу ерда илмий марказ ҳам фаолият юритади. Дендробоғ ўзимизнинг ва чет элдаги дендрофлора турларини маҳаллийлаштириш ва ўрганиш мақсадида ташкил қилинган. Аҳамиятлиси шуки, у шундай иш билан шуғулланадиган мамлакатимиздаги дастлабки ташкилотдир.

Бир кунда ҳамма жойини айланиб чиқишнинг иложи йўқ боғ шимкентликлар ва шаҳар меҳмонларининг суюкли масканига айланган. Мўъжизавий гўшани томоша қилиш учун 25 тенгенгиз бўлса, кифоя.

Х. ҚЎЧҚОРОВ, 2018-11-12, 09:51 276
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.