26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қуёш электр станцияси қурилади

Туркистон вилояти ҳокими Жан­­­­­­­­­­­­­се­­йит Туй­мебаев “KK-KIUN­SEN” компанияси ди­ректори Жон Енг Сун бош­­­­чи­лигидаги де­­­­­­­­­­­легация билан уч­­­рашди. 

Унда минтақамизда сармоявий лойи­­­­­­­ҳа­ларни амалга ошириш масала­лари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими учра­шувда меҳ­монларни минта­қамизнинг иқтисодий аҳволи билан таништириб, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оши­ришга тайёр­лигини маълум қилди.

– Жанубий Кореяни янги техно­логия, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳа­лари тараққий этган мамлакат си­фатида яхши таниймиз. Келажакда ана шу соҳаларда алоқа ўрнатиб, икки давлат ўртасидаги дўстлик му­­­носабатларини кучайтиришимизга ишонаман. Туркистон вилояти кор­хоналар очиб, тадбиркорликни ри­вожлантириш учун қулай ўлка. Шундай экан, минтақамизда янги лойиҳалар ишлаб чиқиб, иш юритишни истаган сармоядорларга турли имтиёз ва имкониятлар етарли, – деди Жансейит Қансейитули.

Учрашув давомида меҳмонлар Байдибек туманида умумий қиймати 7,4 млрд. тенгени ташкил қиладиган қуёш электр станцияси қуришни так­лиф қилишди. Жамбил овулида барпо этиладиган станция майдони 1200 гектар бўлади. Лойиҳа амалга ошса, 10 Мвт. электр энергияси ишлаб чи­қа­рилади ва 50 киши иш билан таъмин­ланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-11-12, 10:01 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.