26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билим – мактаб кўрки ёки Туркистондаги «Турон» мактабида...

Мактаб ҳақида гап кетса, одамнинг чеҳраси ёришади. Дил тўлқинланиб кетади. Болалик хотиралари ёдга тушиб, бир зумга бўлсада қадрдон маскани бағрига, жонажон синфхонасига қайтгиси келади. Ўзинг ўқиган мактабнинг ютуқлари ҳақида қувониб-қувониб, фахр билан гапиргинг келади…

Қадим Туркистоннинг Қорачиқ қишлоғидаги собиқ «Победа», ҳозирги «Турон» умумий ўрта мактабининг ўзига хос шонли тарихи бор. Қорачиқликлар азалдан илм олишга иштиёқманд бўлишган. Дастлаб диний мактабда таҳсил олишган.

Қишлоқда диний мактаб 1927 йилгача давом этиб, Зойид, Нуриддин домлалар дарс берган. Шўро мактаби илк бор Фармонқул Рўзиметовнинг ҳовлисидаги уйда очилиб, 36 ўқувчи таҳсил олган. Мактабга Набиш Умаров ва Аблай Шодибековлар асос солишган. 1932 йили мактаб иккига бўлиниб, Калинин ва «Интимоқ» номлари берилди. 1933 йили «Интимоқ» мактабига Карим Нишонов ўқитувчи бўлиб келди. Отахон Мусаев, Поччахон Мараимов, Сафо Нишонов, Адҳам Мирзаев, Муҳаммаджон Раҳматов, Султон Умаров, Бобохон Юсуфалиев ва бошқалар мактабнинг биринчи ўқитувчилари бўлган. 1940 йилда ҳар иккала мактаб бирлаштирилиб, Калинин номли етти йиллик мактаб ишга тушди…

1986 йили август ойида «Победа» жамоа хўжалиги раиси Сайдан Жамолов раҳбарлигида уч қаватли муҳташам мактабимиз фойдаланишга топширилди. 

Бугунги кунда ўзининг 90 йиллигини қарши олаётган мактаб жамоасида 170дан зиёд ўқитувчи ва техник ходимлар меҳнат қилишмоқда.

Ушбу йирик илм даргоҳига 2005 йилдан буён раҳбарлик қилаётган директор Аҳмаджон Аҳмедовнинг унумли меҳнат фаолияти натижасида жамоа улкан ютуқларга эришмоқда. Жумладан: 2008-2009 ўқув йилида мактаб иморати қайта таъмирланиб, иситиш тизими яхшиланди. 2011-2012 ўқув йилларида мактаб қошида «Балапан» кичик маркази ташкил этилди. 2015-2016 ўқув йилларида мактабнинг эшик ва деразалари тўлиқ янгиланди.

Кейинги уч-тўрт йил ичида мактабимиз ўқувчилари ЯМТ кўрсаткичлари бўйича вилоят мактаблари орасида пешқадам бешлик қаторига кирди. Бу ютуқларнинг ҳаммаси мактаб жамоаси ва албатта, мактаб директорининг фидокорона меҳнати натижасидир.

Мактаб директорининг хизмати ўз вақтида вилоят ва шаҳар таълим бўлимлари томонидан муносиб тақдирланмоқда. Вилоят, шаҳар миқёсидаги фахрий ёрлиқлар ва “Алғис хат”лар – бунинг далили. А. Аҳмедов 2013 йили «Намунали директор» номинацияси билан тақдирланди. Бу жамоамиз учун фахр. 

Мактаб ўқитувчилар хонасида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари А.Тўрахонов, тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Ф. Абдураҳмонов, бошланғич синфлар бўйича ўринбосари Р. Набиева ва БХТ фани ўқитувчиси Ф. Абдуллаевлар мактабнинг 2016-2017 ўқув йилидаги таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар ва ўтказилган тадбирларда жамоанинг эришган ютуқлари ҳақида суҳбатлашдилар.

“Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”. Мактабимизда мақтовга лойиқ ўқитувчилардан Ф. Абдураҳмонов, А. Ўринбосаров, Р. Нишонова, Б. Қорабоева, Н. Фармонқулова, Ф. Абдуллаев, Қ. Солиева, Р. Набиева, Р. Иботов, З. Аҳмедова, Н. Йўлдошева, А. Юсуфалиев, Л. Ўмарова, А. Назарбековаларни таъкидлаш жоиз. «45 йиллик тажрибага эга муаллим бўлса-да, 45 минутлик дарсига тайёрланиб келиши керак», – дейди А. С. Макаренко. БҲТ фани ўқитувчи – ташкилотчиси вазифасини бажариб келаётган Фозил Абдуллаевни ана шундай масъулиятли устоз, десак бўлади. Ф. Абдуллаев педагогик ҳаётини қишлоғимиз ёшларида ватанпарварлик туйғусини тарбиялашга бағишлаган ўқитувчидир. Фозил ака 2001 йилдан бошлаб мазкур мактабда БҲТ фанидан дарс беради. У ўз фанининг моҳир устаси унинг шогирдлари шаҳар таълим бўлими томонидан ўтказиладиган “Өжет”, “Алау” ҳарбий спорт ўйинларида узлуксиз иштирок этиб келмоқда. Бу анъанага айланган ҳарбий спорт ўйинларида ҳар йили мактабимиз ўқувчилари ютуқ ва совринларсиз қайтган эмас. 2017 йил 19-21 апрель кунлари Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят миқёсида ўтказилган “Айбын” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида иштирок этган мактабимиз ўқувчилари қуйидаги номинацияларга эришдилар. 

«Көрнекі заттар көрмесі» номинацияси бўйича 3-ўрин; «Командалық топ» номинацияси бўйича 2-ўрин; «Эрудит» заковат ўйинлари бўйича 2-ўрин; «Саптық элементтер»ни бажариш номинацияси бўйича 1-ўринга сазовор бўлиб, совға ва дипломлар билан тақдирландилар. Шунингдек, мактабимизда жисмоний тарбия ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиб, ютуқ ва муваффақиятларни қўлга киритишда А. Ўринбосаров, М. Ўмаровларнинг жонбозликлари алоҳида мақтовга лойиқ. Натижада, мактабимиз жамоаси вилоят ва шаҳар миқёсидаги волейбол мусобақаларида доим юқори кўрсаткичларни қўлга киритиб келмоқда. 

“Шогирд устозидан ўзади”, деганларидек, олий тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси А. Ўринбосаровнинг волейболчи шогирдлари 

И. Орифжонов, С. Исоқов, Ф. Ғаниев, З. Файзуллаев, Х. Олимжонов ва 

Р. Мамадалиевлар юқори кўрсаткичларга эришиб, республика миқёсидаги медаллар билан мукофотланган.

Мактабимизнинг илғор ўқитувчилари вилоят ва шаҳар семинарларида намунали дарс ҳамда коучинглар ўтиб, ўзаро иш тажрибаларини тарғиб қилмоқдалар. 

Камина 30 йилдан зиёд иш тажрибасига эга ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида 2016 йили Шимкент шаҳрида «Педагогикалық қоғамдастықтағы мұғалім көшбасшылығы» курсидан ўтиб, малакамни орттириб келдим. Ҳозирги кунда ўқувчиларга замонавий дарс ўқитиш усулларидан ва янги дарс технологияларидан фойдаланиб, таълим ва тарбия бермоқдаман. 2017 йил 17 мартда “Чўбаноқ” умумий ўрта мактабида ўтган вилоят ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг семинарида «Диалогли ўқитиш орқали болаларда мулоҳазали фикрлашни шакллантириш” мавзусида коучинг дарс ўтиб, “Мақтов ёрлиғи” билан тақдирландим.

2015-2016 ўқув йилининг 17 апрелида мактабимизда рус тили ва адабиёти фанидан “Активизация мыслительной и речевой деятельности учащихся” мавзуида шаҳар миқёсида ўқитувчилар семинари бўлди. Унда А. Тўрахонов, Г. Азимова, Р. Набиева, Н. Фармонқулова, С. Қоратоева, Н. Жабборқулова, С. Норметовалар дарс ва синфдан ташқари тадбирлар ўтиб, шаҳар таълим бўлими томонидан “Мақтов қоғоз”лари билан тақдирландилар. 

2016-2017 ўқув йилида эса мактабимизда тўрт марта шаҳар миқёсида семинар ўтказилди: Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 2016 йил 14 декабрда “Қазақ тілін оқытудағы инновациялық тәсілдерді тиімді оқыту” мавзусида ўтказилган семинарда А. Назарбекова, К. Айтўреева, Қ, Солиева, О. Имонбекова, З. Жакенова, Д. Исматуллаева, М. Поччахонова ва М. Гулметовалар дарс ўтиб, таҳсинга сазовор бўлдилар. 2017 йил 20 январда химия ва биология фани бўйича “Химия, биология дарсларида ўқитиш ва ўқувдаги янги услублардан фойдаланиб, натижага эришиш йўллари” мавзуида ўтказилган семинарда Н. Йўлдошева, З. Ғаниева, 

М. Паттоева ва Д. Самиевалар дарсларини намойиш қилишди. 2017 йил 22 февралда қўшимча таълим педагогларининг семинари бўлди. У қўшимча таълим педагоги У. Йўлдошев томонидан уюштирилди. Унда Ш. Абдунабиева, Д. Толипова, Д. Самиева, Ф. Абдуллаев, Р. Набиева ва Н. Йўл­дошевалар намунали дарс ўтдилар.

Қўшимча таълим педагоги У. Йўлдошев раҳбарлигидаги ўқитувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида мактабимиз ўқувчилари “Алтын ұрпақ» “Кенгуру” ва шаҳар фан олимпиадаларида иштирок этиб, “Диплом”, “Мақтов қоғози” , “Мақтов ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

Мактабдаги ёш мутахассислардан инглиз тили фани муаллимаси Г. Мамедова 2016 йил 25 ноябрь куни шаҳар миқёсида ўтказилган “Өнерлі ұстаз” кўрик-танловида фахрли II ўринни қўлга киритди. 2016 йил 20 январда мактаб қошидаги кичик марказда “Тәрбиешілердің білім салалары бойынша жаңаша қолданылатын тиімді әдіс-тәсілдер” мавзуида семинар ўтди. Унда Д. Гулметова, Г. Қулжанова, Д. Гулметова, М. Йўлдошева, Н. Абдуллаева ва Ш. Иботовлар намунали дарс ўтиб, олқишга сазовар бўлдилар.

Мактабимиз кутубхоначилари С. Юнусова ва З. Ёқубовларнинг меҳнати ҳам мақтовга лойиқ. Улар ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида китобхонлар конференцияларини ўтказиб, ўқувчиларда китобга қизиқишни муттасил орттирмоқдалар. Шу йилнинг май ойида кутубхона мудираси С. Юнусова ташаббуси ва мактаб жамоасининг моддий ёрдами билан кутубхонага ўзбек тилидаги янги бадиий китоблар сотиб олинди. 

Мактабимиз ўқувчилари кейинги йилларда ЯМТ бўйича юқори кўрсаткичларга эришмоқда: 2015-2016 ўқув йилида мактабимиз битирувчи синф ўқувчиларидан 23 нафари ЯМТда қатнашиб, ўртача 93,8 баллик кўрсаткичга эришди. Шаҳардаги 62 мактаб ичида 4-ўринни эгаллади. Моҳинур Ғайратова, Нилуфар Каримовалар мактабни «Имтиёзли» аттестатга битирди. Битирувчиларимиздан 15 ўқувчи нуфузли олий ўқув юртларига давлат гранти асосида ўқишга киришди. 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб битирувчи ўқувчиларни ЯМТнинг янги шаклига тайёрлашни бошладик. Уларнинг ҚР олий оқув юртларига давлат грантлари асосида ўқишга киришлари учун мактабда мунтазам тушунтириш-тайёргарлик ишлари юритилмоқда. 

2017 йил 31 мартда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан ўтказилган “Тест билимдони-2017” танловида мактабимиз ўқувчилари кўрсаткичи ўртача 94.14 балл бўлди. Яъни 64 ўзбек мактаби орасида 5-ўрин эгалланди. Танловда С. Одилова 115 балл, Р. Жўрахонов 112 балл, Х. Исматуллаева 107 балл тўплаб, ҳомийлар томонидан диплом, сертификат ва совғалар билан тақдирланди. 

Бу ютуқ ва натижаларнинг барчаси мактаб маъмурияти ва жамоасининг аҳиллиги ҳамда сермаҳсул меҳнатининг самараси. Билим – мактабимизнинг кўрки, салоҳиятидир.

 

Суратларда: мактабимиз раҳбари Аҳмаджон Аҳмедов; директор ўринбосарлари ва устозлар кенгаш чоғида; заҳматкаш устозлар вакиллари.

 

P.S: «Турон» мактаби устозлари ва ота-оналар жамоаси 2017 йилнинг иккинчи ярми учун «Жанубий Қозоғистон» газетасига обунани 100дан оширишга бел боғлаганлар.

 

Нодира САМИЕВА, мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси., 2017-06-01, 11:48 217
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.