26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистоннинг раислиги юксак баҳоланди

Астана шаҳрида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти кенгашининг сессияси ўтди.

Унда Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев, Россия Президенти Владимир Путин, Белорусс Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Арманистон Бош вазири ва ЖХШТ бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков иштирок этди. 

Кенгаш иштирокчилари ташкилот фаолияти ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

Қатор масалалар давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида муҳокама қилинди. Айрим масалалар эса ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, хавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамда ташкилот бош котиби вазифасини бажарувчи иштирокидаги умумий йиғилишда кўриб чиқилди.

Тадбирлардан сўнг Қозоғистон Президенти ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгаши сессиясининг натижалари бўйича матбуот анжумани ўтказди.

Давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида сўзлаган нутқида ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгаши доирасидаги учрашувлар дўстона ва амалий руҳда ўтганини таъкидлади.

– Биз мамлакатларимизнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида ўзаро ҳамкорликнинг деярли барча масалаларини кўриб чиқдик. Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари ҳақида фикр алмашдик. Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига раислик даврида Қозоғистон устунликларининг қандай амалга оширилганини хулосаладик, – деди Элбоши.

Нурсултан Назарбаев Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Қозоғистоннинг ушбу халқаро ташкилотга раислик даврида бажарган ишларига юқори баҳо берилганини таъкидлади.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти бугун Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ҳамда жамоавий хавфсизликни мустаҳкамлаш омилларини ривожлантиришга йўналтирилган муҳим қарорлар қабул қилинганини етказди.

– Бирлашманинг келгуси даврга мўлжалланган вазифа ва режаларини таъминлайдиган якуний Декларация Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти Астанадаги саммитининг асосий ҳужжатига айланди. “Халқаро террористик ташкилотлар томонида қуролли низоларда иштирок этган одамларга кўрилган чоралар тўғрисида” баёноти қабулланди.

Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ҳамкори ва Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти қошидаги назоратчи мақомини қонуний расмийлаштириш тўғрисидаги бизнинг беларуслик ҳамкорларимиз бошлаган ишни якунладик. Тегишли ҳужжатларга қўл қўйилди, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти сессия якуни бўйича Ноқонуний миграцияга қарши туриш тизимини ривожлантириш тўғрисидаги ҳаракатлар режаси ва Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо элларнинг манфаатини кўзлаб уюштирилган ахборий сиёсатни ривожлантириш тўғрисидаги тадбирлар режаси тасдиқланганини айтди.

Нурсултан Назарбаев сўзининг сўнггида ОАВ вакилларига келаси сессиялараро мавсумда Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига Қирғизистон Республикаси раислик қилишини етказди. 

– Қирғиз Республикасининг олий даражада раислик қилишига ҳамда ташкилотнинг ҳар томонлама ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишига ишончим комил, – деди Элбоши.

Akorda.kz, 2018-11-12, 10:06 618
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.