26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Россия Федерацияси Президенти билан учрашди

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Давлат раҳбари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти сессияси самарали ўтганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти минтақалараро ҳамкорлик форумининг долзарблигини айтиб, маданий ва иқтисодий ҳамкорлик доирасида туризм соҳасидаги алоқаларни кучайтиришнинг аҳамиятига тўхталди.

В. Путин Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий соҳасидаги асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлаб, икки томонлама алоқаларнинг юксак суръатлар билан кучаяётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти туризм соҳасида икки давлат ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини айтди.

Музокаралар тугагач, давлатлар раҳбарларига “Бойқўнғир” космик мажмуасини ривожлантириш лойиҳаси таништирилди. Шунингдек, Президентларга Бойқўнғир шаҳридаги ижтимоий иншоотларнинг қурилиш жараёни, инфратузилма тармоқларини таъмирлаш натижалари ҳамда уй-жой мавзеларини газ билан таъминлаш тўғрисида маълумот берилди.

Akorda.kz, 2018-11-12, 10:07 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.