26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги журнал тақдимоти

Туркистон шаҳридаги “TURKISTAN MEDIA” халқаро марказида жойлашган Минтақавий коммуникациялар хиз­матида ахборот кенглигидаги тўнғич “ULYS” рақамли журналининг тақдимоти ўтди.

Унда нашрнинг бош муҳаррири Ержан Қалимбай, фалсафа фанлари номзоди Жанат Мўминқулов, шунингдек, вилоят ички сиёсат, маданият соҳалари мутахассислари ва матбуот вакиллари, талабалар қатнашдилар.

Тадбирда журналист Ержан Қалимбай ушбу журнал қозоқ медиа тарихида катта янгилик эканлигини айтиб, унинг мазмун ва моҳиятига тўхталди.

– Мазкур лойиҳа – Қозоғистоннинг ахборот бозорини сифатли контент билан таъминлашга ҳисса қўшади. Ундаги таҳлилий, дунёвий мақолалар турфа соҳаларни қамраб олади. Геостратегия, давлатнинг ички-ташқи сиёсати, иқтисодиёт, дунёда юз бераётган ўзгаришлар ва тренд мав­зулар миллий манфаат жиҳатидан теран таҳлил қилиниб, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинади. Айниқса, Марказий Осиё ва Туркий оламга алоҳида эътибор берамиз. Журнал фақат қозоқ тилида чиқади. Ҳозирги кунгача нашрнинг учта сони чиқди. Ахборотнинг сифати диққат марказида. Ҳар сонида 20та мақола чоп этилади. Уларни тадқиқот институтларининг мутахассислари ёзадилар. Келгусида электрон нашрнинг кўламини халқаро даражага чиқариш режалаштирилган, – деди муаллиф.

Йиғинда медиа соҳасидаги рақамли техно­логиянинг ривожланиши ва бугунги муваф­­­­­­фа­қиятлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар ахборот маконидаги янгиликлар бўйича саволлар беришди.

Лойиҳа етакчиларининг айтишича, журнал Digital шаклидаги  сўнгги намунадаги тажрибаларга асосланиб чиқарилган. Масалан, мақолани ўқиш билан бирга, аудио ёзувни тинглаш ёки видеосини кўриш мумкин.  “Ulys” журналини  “iOS” ҳамда “Android” тармоқларидаги қўшимча орқали телефонга ёки планшетга ўтказиб олиб, истаган вақтда ўқиш имкони бор.

М. УСМОНОВА, 2018-11-13, 12:22 223
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.