26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Автосолиқлар 31 декабргача тўланиши керак

Автомашина соҳиблари транспорт воситалари учун жорий йилги солиқни 2018 йилнинг 31 декабригача тўлашлари керак. Ўз вақтида тўланмаган ҳолда унга молиялаштиришнинг расмий ставкасидан 1,25 баравар миқдорида жарима қўшилади. Буни Алмати шаҳар давлат даромадлари департаментидан маълум қилишди, деб хабар беради, kazpravda.kz.

– Жисмоний шахслар солиқни доимий яшаш жойи бўйича тўлашади. 2018 йил учун транспорт солиғини ҚР МВ Давлат даромадлари Қўмитасининг www.kgd.gov.kz саҳифасининг “Электрон хизматлар”/ “Калькулятор” бўлимида мустақил тўлаш мумкин, – деб хабар қилишди департаментда. Аниқлик киритилишича, солиқ тўланадиган мулк ҚРда ҳисобда турадиган ёки рўйхатга олинган транспорт воситаларидир, тиркамалар эса бундан мустасно.

Солиқни электрон турда egov.kz порталида электрон рақамли имзосиз, “Солиқлар ва молиялар” - “Тўловлар” – “Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлаш” бўлимига кириб, “Онлайн тўлов” хизмати орқали ҳам тўлаш мумкин. Солиқ тўловчининг ИИН/БИН рақамлари, давлат даромадлари органи номи, тўлов миқдори, бюджет тоифаси кодини тергандан сўнг тизим автоматик тарзда солиқ тўлаш бўлимига ўтишни таклиф этади. Барча жараёнлар тугагандан сўнг тўловнинг амалга оширилганини тасдиқловчи электрон чек тақдим этилади.

 Бундан ташқари, иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари орқали ҳам тўловни амалга ошириш мумкин. Ахборотда маълум қилинишича солиқ ўз вақтида тўланмаса автотранспорт эгаларига жарима солинади. Шунингдек, давлат даромадлари органи қонунда қайд этилган солиқ қарзини мажбурий ундириш бўйича чоралар қўллайди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-11-13, 12:27 796
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.