26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚОЗОҒИСТОН – РОССИЯ: 200дан зиёд шартнома

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россия XV минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди Туризмни ривожлантиришнинг янги ғоялари ҳамда тамойилларига бағишланган форумда икки эл минтақалари ҳамда вилоятлари раҳбарлари, соҳавий давлат органлари ва ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этишди.

Қозоғистон Президенти тадбир иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, ушбу форум самарали давлатлараро майдон сифатида намоён қилинганини таъкидлади.– Форум ушбу давр ичида элларимиз ўзаро сиёсий-иқтисодий ҳамкорлигининг муҳим институтига айланди. Бу учрашув собиқ иттифоқ кенглигида намуна бўладиган формат сифатида танилди. Ўтган форумларда биз 200дан зиёд шартномалар имзоладик. Бу ҳужжатларнинг амалга оширилиши Қозоғистон ва Россия минтақаларинигина эмас, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришга янги туртки беради, – деди Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари Россия Федерациясининг Қозоғистон учун стратегик иттифоқдош ва савдо-иқтисодиёт соҳасидаги ишонч ҳамкори эканини таъкидлади.

– Жорий йилги 8 ой ичида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 11 миллиард доллардан ошди ва бу кўрсаткич йил сўнгигача 18 миллиард долларга етиши мумкин. Ўзаро савдо соҳасида қайта ишланган маҳсулотлар улуши ортиб, 82 фоизга етгани қувонарли ҳол, албатта. Россия Қозоғистон учун қайта ишланган маҳсулот экспорт қилинадиган катта бозор ҳисобланади, – деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари нефть-газ, тоғ-кон металлургияси ва агросаноат мажмуаси, химия саноати ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги сармоявий ҳамкорлик натижаларига тўхталди.

Нурсултан Назарбаев Қозоғистонда туристлар оқимини орттириш ҳамда 60 мингдан зиёд янги иш ўринларини очишга йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг беш йиллик давлат дастури тайёрланаётганини айтди.

– Ҳамкорликнинг икки томонлама туризмни ривожлантириш каби муҳим йўналишига алоҳида тўхталгим келди. Россиядагидек Қозоғистонда ҳам сайёҳлар учун ҳордиқ чиқарадиган, томоша қиладиган кўп хушманзара жойлар бор. 

Нурсултан Назарбаев форум иштирокчиларининг маърузалари ва фикр-мулоҳазаларини тинглаб, Россия Федерацияси Президентига икки эл Ҳукуматларига туристлар оқимини кўпайтириш учун мамлакатларимизнинг ҳудудларини бир-бири билан боғлайдиган автомобиль, темирйўл ва ҳаво йўллари инфратузилмаларини ривожлантириш тўғрисида қўшма ҳаракатлар режасини тайёрлашни топшириш кераклигини айтди.

Давлат раҳбари сўзининг сўнггида “Астана” халқаро молия марказини ишга тушириш борасидаги бажарилган ишларнинг натижаларини айтиб, бизнес вакилларини шу марказнинг ва унинг базасида тузилган молия институтларининг ишида фаол ташаббус кўрсатишга чақирди.

Akorda.kz, 2018-11-13, 12:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.