26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ягона умумий тўлов – янги солиқ тури

Ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар муаммоси Меҳнат ва ижти­моий муҳофаза вазирлигининг сўнгги йиллардаги энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Улар кўп, улар ни­­­малар биландир шуғулланишмоқда, бироқ бу тоифа фу­қаро­ларни солиқ тўлашга ҳеч мажбурлай олишмади. 

Ахийри ягона умумий тўлов (ЯУТ) бўйича янги лойиҳани маҳка­­­­­­­­манинг раҳбари Мадина Абилқасимова илк бор кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди. Бугун ЯУТ лойиҳаси мар­­рага яқинлашиб қолганда, унинг афзалликлари ва янги ти­зим­дан нима учун қўрқ­маслик кераклиги ҳақида мулоҳаза юри­тиб кўрайлик. Юқорида айтганимиздек, ЯУТнинг пайдо бўлишига хусусий тадбиркорлар  хусусий даромад солиғи (10 фоиз), шунингдек, мажбурий пенсия бадал­лари (10 фоиз) кўринишида бюджетни барқарор тўлдириб тур­ган бир пайтда норасмий банд фуқаролар бу каби майда-чуйдани писанд қилмасликни афзал кўришди.  Ҳолбуки, солиқ тўлаш қоидалари ишлаётган аҳолининг барча тоифаларига бирдек тааллуқлидир. Бу каби ҳаракатсизликнинг салбий томонлари етарли. Масалан, ўзини ўзи банд этиб келаётган аҳоли амал­даги пенсия тизими ва бошқа ижти­моий қўллов чоралари билан тўла­қонли қамровдан деярли маҳрум бўлади. Уни айнан шундай йўл билан рағбатлантириш учун, ЯУТни ташкил этиш сабаби ҳам шунда. 

– Қонун лойиҳаси доирасида ягона умумий тўлов тўловчилари учун со­лиқ миқдорининг пасайтирилишини кўзда тутувчи ЯУТни жорий қилиш таклиф этилади, бунда даромад со­лиғи миқдори умумий белгиланган тартибдаги 10 фоиз эмас 1 фоизни ташкил этади ва давлат рўйхатига турмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, бундай тартибда ишловчи фуқароларда барча тўловларни енгил­лаштирилган шартлар асосида тўлаш ва ижтимоий таъминот тизим­ларида қатнашиш имкониятлари туғилади, – деб тушунтиришди  идора­дагилар. 

Энди ЯУТ дастурида ким иштирок эта олиши ҳақида: даромади энг кам маош (28 284)нинг 100 бара­варидан ошмайдиган ҳар қандай  қозоғистонлик. Бунда ЯУТ ёлланма ишчилардан фойдаланмайдиган ва  фақат жисмоний шахслар учун шахсий томорқа хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва хизмат кўрсатишдан даро­мад олаётган қозоғистонликларга дахл­дордир. Бошқача ифодаласак, агар фаолиятингиз бирор бир МЧБ билан боғлиқ бўлса, ўзини ўзи банд этаётган аҳоли тоифасига кирмайсиз.

– Масалан, улар шаҳарларда эна­галар,  уй хизматчилари, репетиторлар, ҳайдовчилар, сухандонлардир. Қиш­лоқларда эса асосан, томорқа хўжа­лиги билан банд кишилар ва ортиқча маҳсулотини жисмоний шахсларга даромад кўриш учун сотаётганлардир,  – тушунтиришди мутасаддилар.

ЯУТ одамларга нима беради?

 Биринчи: мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимида иштирок этиш ва  суғуртани жорий этгандан сўнг тиббиёт муассасасини танлаш  ҳуқуқи билан унинг турлари ва миқ­дори бўйича чекланмаган миқ­дордаги тиббий хизматларга эри­шиш. 

Иккинчи: жамғарма нафақа тизи­мида иштирок этиш ва тизимда иш­тирок этиш стажига қараб базавий пенсия тўловларини олиш. Ягона пенсия жамғармасида ўзининг пенсия жамғармаларини тўлдиришдан таш­қари, ЯУТ тўловчилари учун меҳ­нат стажи қайд этилиши туфайли база­вий пенсияни ошган миқдорда олиш имконияти пайдо бўлади. 

Учинчи: Меҳнатга лаёқатини, иши­ни, боқувчисини йўқотган, ҳоми­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­дорлиги ва туғиши, бола асраб олиши туфайли, болани парва­ришлаши ҳо­латларида ижтимоий тўловларни олиш.

Тўловларнинг яна бир ютуғи нафа­қалар кўринишида давлат томонидан энг кам кафолатланган ижтимоий ёрдамга сезиларли молиявий ус­та­ма ҳисобланади, шунингдек, ўз да­ромадини тасдиқлаш эвазига фуқа­роларнинг насия олиш лаёқати ўсиб боради. Яъни, энди сиз мунтазам ба­далларингиз билан тўлай олиш лаё­қатингизни тасдиқлаб, расман банкдан насия ола биласиз. 

 ЯУТни жорий этиш – норасмий банд шахсларга хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмас­дан тадбир­­­корлик фаолиятини амалга ошириш тизим ҳамда ижтимоий тиббий суғурта тизимларининг тўла ҳуқуқли иш­тирокчилари бўлиш имконини бера­диган тартибидир, – таъкидлашди вазирликда.

Аввалгидек яшаш имкони бўлса, солиқ тўлашнинг нима кераги бор?

Тўлов жорий этилиши тўғрисидаги янгилик туфайли жамиятда кўтарилган шов-шувдан сўнг вазирлик дарҳол барча норозиларни тинчлантиришга қарор қилди – тўлов тўлаш ҳақиқатан ҳам ихтиёрий. Тўлаш-тўламасликни эса ҳар ким ўзи ҳал этади. 

– ЯУТ тўлови ихтиёрий равишда  хоҳишга қараб амалга оширилади. Тизимда иштирок этиш ҳуқуқи жис­моний шахснинг ўзида қолади, ЯУТни тўламагани учун ҳеч қандай маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилмайди. Ҳар бир фуқаронинг давлат дастурлари: – пенсия тизими, ижтимоий суғурта, тиббий суғуртада иштирок этиши ва муҳофазаланиши жуда муҳим. Ҳозир, ўз фаолиятини рўйхатга олмай ёки меҳнат шартно­масисиз ишлаётган фуқаролар нафа­­қага чиқа­ётиб, фақат базавий пен­сиядан умид­вор бўлишлари мум­­­кин, – таъкидлашди  вазирликдаги масъул шахслар.

Маълум бўлишича, янги дастур республика бюджетига арзонга тушди. Расмий ахборотга кўра тизимни жо­рий этиш учун қўшимча маблағнинг  умуман ҳожати йўқ. Бунинг сабаби ҳам оддий: ЯУТ жамланган миқдорда иккинчи даражали банклар ёки уларнинг вазифасини бажарувчи турдош таш­­­килотлар орқали тўлаш керак. Тўловни “Фуқаролар учун ҳукумат” Давлат корпорациясининг банк ҳи­­­­­­­­­­собига ўтказиши зарур. Кейин кор­порация тўловни ижтимоий тўловлар ҳамда хусусий даромад соли­ғига ажратиб, минтақа бюджети, пен­сия жамғармаси ва керакли муассасаларга йўллайди.

М. САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади, 2018-11-13, 12:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.