26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астанада – дастлабки савдо

Элбоши “Астана” халқаро молиявий марказидаги илк савдода иштирок этди

Давлат раҳбари тадбирда сўзлаган нутқида “Астана” халқаро молия марказининг биржасидаги дастлабки савдо-сотиқни бошлаш расмининг миллий валютамиз – тенгенинг 25 йиллиги арафасида ўтаётгани рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Нурсултан Назарбаев миллий валютамизнинг жорий этилиши ўз молия тизимимизни шакллантириб, давлатимизнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга имконият берганини айтди.

– Шундан буён Қозоғистон иқтисодиёти юксалиб, халқнинг турмуш сифати ҳам юксалди. Йирик ислоҳотлар юритилмоқда. “Астана” халқаро молия марказининг ишга туширилиши – элимизни молиявий жиҳатдан янада ривожлантиришда муҳим қадамдир, – деди Элбоши.

Қозоғистон Президенти тадбир иштирокчиларига жаҳон уран бозорининг 20 фоизга яқинини таъминлаётган “Қазатомсаноат” миллий компанияси бугунги кунда IPOга илк бор чиққанини айтди.

– Келажакда биз “Қазақтелеком”, “Эйр Астана”, “Қазмунайгаз” ва бошқа миллий компанияларнинг активларини сотувга чиқаришни режаламоқдамиз. “Астана” халқаро молия маркази элимизга хорижий капитални жалб этиш қуролига айланиб, жамғарма бозорини тараққиётнинг янги босқичига чиқариши шарт. Бу ерда дунёнинг энг яхши тажрибалари тўкис қўлланилиб, тажрибали ҳамкорлар ва тадқиқотчилар жалб этилган, шунингдек, унда қатнашадиганлар учун тенгсиз шароитлар яратилган, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев келажакда “Астана” халқаро молия маркази минтақанинг асосий молия хабига айланиб, Осиёнинг энг яхши молия марказлари қаторига қўшилиши кераклигини таъкидлади.

– Молия маркази ҳозирнинг ўзида пойтахтимизга “молия пойтахти” деган янги мақом берди. Жаҳон молия марказлари рейтингида бош шаҳримиз фақат сўнгги йилнинг ўзида 27-босқичга кўтарилди. Астана аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун анча қулай шароитлар яратиладиган “ақлли шаҳар” сифатида янада ривожланаверади, – деди Элбоши.

Сўнг Қозоғистон Президенти давлатимизнинг барча ташаббуслари халқимизнинг фаровонлиги ва элимизнинг дунёвий рақобатга қобилиятини кучайтиришга йўналтирилганини таъкидлади.

Akorda.kz, 2018-11-14, 18:38 864
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.