26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши Астана клубининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди

Давлат раҳбари йиғилишда сўзлаган нутқида глобал хавф-хатарларни камайтириш имконини берадиган ечимларни шакллантириш ва излаш жараёнида Астана клубининг муҳим ўрин тутиши ва долзарблигини таъкидлади. 

Шунингдек, Элбоши Яқин Шарқ элларидаги муаммоларнинг ҳал этилаётгани халқаро террористик ва экстремистик гуруҳларнинг ҳаракатлари туфали туғилаётган таҳдидлар ҳақида гап юритди.

Қозоғистон Президенти савдо соҳасидаги зиддиятлар ва санкциявий урушлар шароитида жаҳон мамлакатлари қўллаётган коммуникация воситаларининг хавфсизлиги масалаларига тўхталди.

Нурсултан Назарбаев дунёвий хавф-хатарларни бартараф қилиш йўлида янги қарорларни излаштириш мақсадида 1975 йилги Хельсинки якуний актини янгилаб, 2020 йили хавфсизлик ва ҳамкорликка бағишланган анжуман ўтказишни таклиф қилди.

Давлат раҳбари ядровий қуролларни янада қисқартириш ва ядровий қуролдан озод минтақалар барпо этиш тўғрисидаги шартномаларни жонлантириш орқали ядровий давлатлар ўртасида ўзаро ишончга асосланган мулоқот ўрнатишнинг аҳамиятини айтди. Қозоғистон Президенти халқаро ҳамжамиятни яна бир бор ядровий қуролдан холи олам қуришга чақирди.

Нурсултан Назарбаев жаҳон савдо соҳасидаги низоли масалаларни ҳал этиш учун манфаатдор томонларга Бутунжаҳон савдо ташкилоти доирасида кўп томонлама форматда музокаралар столига ўтиришни таклиф қилди. 

Давлат раҳбари Осиёда жамоавий хавфсизлик ташкилотини тузиш кераклигини айтди.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев хавфсизлик тўғрисидаги Мюнхен халқаро анжумани каби нуфузли учрашувларни ташкиллаштиришдаги тажрибани унутмаган ҳолда, Астана клуби базасида Евроосиёдаги хавфсизлик тўғрисидаги анжуманни ўтказишни таклиф қилди.

Akorda.kz, 2018-11-14, 18:42
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.