26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мавлуд ойини қандай нишонлаймиз?

“Мавлуд” арабча сўз бўлиб, туғилиш, туғилган жой ва туғилган вақт маъноларини англатади. Биз, мусулмонлар эса мавлуд деганда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг туғилган ойларини назарда тутамиз. Пайғамбаримиз (с.а.в) туғилган саналарини ибн Исҳоқ Фил йилида Раби-ул аввал ойининг 12-куни, душанба; Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 рабиъул аввал, душанба куни деб кўрсатган. Ушбу муборак ой юртимизда 9 ноябрь кунидан бошланди. Ҳозирги кунда мусулмон юртларда мавлуд, асосан масжидларда ўтказилиб, унда охир замон элчиси мадҳ этилган қасидалар тингланади, сийратлари тўғрисидаги суҳбатлар бўлади ҳамда у Зотга салавотлар айтилади. 

Ҳар йили рабиъул аввал ойида дунё мусулмонлари қаторида ҳамюртларимиз ҳам ушбу санани кенг нишонлайдилар. У ҳам бўлса “Мавлидун Набий”, яъни Пайғамбаримиз(с.а.в) туғилган саналарини шарафлаш, байрам қилиш ойи. 

Пайғамбаримиз (с.а.в) душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар. Кўпчилик диндошларимизнинг ҳам мана шу мукаррам ойни рўза тутиш билан бошлашлари бежиз эмас. Бу ойни қандай ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади?

У зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ дуруду салавотлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

Салавот қандай айтилади? 

“Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдуммажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”.

Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига барокатингни эҳсон этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

Нима учун салавот айтилади?

Салавот мўминни Расули Акрам (с.а.в) шафоатларига ноил қилади, пайғамбаримизга яқин қилади, салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этиб, даражасини кўтаради.

Бу ойда барчамиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охир замон пайғамбари этиб юборилган суюкли элчимизнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиш, ҳар амалимизда у Зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечиришни тарғиб қилишимиз жоиздир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбимизга Расулининг муҳаббатини жо қилсин! Қиёматда У зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!

Мавлуд ойи муборак бўлсин!

Ҳурматли мусулмон аҳли! 

Қадрли юртдошлар!

Оламларга раҳмат ва поклик нурини таратган, икки дунёнинг сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) туғилган ой – Мавлуд байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Бутун олам сарвари сифатида юборилган Элчининг (с.а.в.) исмини ардоқлаш, суннатига амал қилиш – савобли иш. Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ Элчиси (с.а.в.) сўнгги нафасигача умматидан насиҳатини аямади, кўнгиллардаги ғаразлик, қайғу-ҳасратларни йўқотиб, ҳаддидан ошганни жойига туширди, барча одамзоднинг маънавий дунёсини бойитди, золимлик, нодонликнинг йўлини кесди, уларни яхшиликка чорлаб, ёрқин келажакка бошлади. Умматига, яъни Сиз ва бизга фоний дунёда йўлбошчимиз бўладиган Аллоҳнинг каломи Қуръони Карим ва Ўзининг (с.а.в.) инсон адашмайдиган сара йўли суннатни қолдирди. Уни (с.а.в.) дўсти билан қатор душман ҳам тан олди.

Ҳурматли мусулмон аҳли!

Ҳосиятли Мавлуд байрами бизнинг халқимизга ҳам муборак бўлсин! Қадимий байрам доирасида Аллоҳ Элчисини (с.а.в.) кўпроқ таниб, каломларини кенгроқ тушуниш насиб этсин. Ушбу байрам одамлар ўртасида раҳм-шафқатнинг, имон, яқинликнинг кучайишига таъсир кўрсатади. 

Мавлуд ойида Аллоҳни ардоқлаб, Пайғамбар(с.а.в.)га салавот айтиб, ўзгаларга яхшилик қилишнинг савоби тенгсиз. Қуръон ўқиб, Аллоҳ Элчисининг умри ва намунаси ҳақида китоб ўқишнинг ҳам мусулмон аҳлига таъсири катта. Аллоҳ таоло юртимизга, еримизга баракасини ёғдириб, халқимизнинг кенг феъли ва эзгу ниятига яраша, бирлигимизга раҳна солмай, яхшиликларини насиб этсин. 

Мустақиллигимиз абадий бўлиб, мамлакатимизнинг мартабаси баланд, элимизнинг эгаменлиги ортаверсин!

Бақитжан БЕЙСЕНБАЕВ,

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 

Шимкент шаҳри бўйича вакил имоми. 

 

Muslim.uz, 2018-11-15, 13:56 774
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.