26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
М. Запашнийнинг “итоаткор” йўлбарслари

Шимкент шаҳар цирки болажонларга ажойиб совға тайёрлади. Декабрь ойига қадар бир ой давомида Россия Федерацияси халқ артисти Мстислав Запашний “Буюк рус цирки. Ердаги ва ҳаводаги йўлбарслар” дастурини вилоятимиз мухлислари эътиборига ҳавола этди. Буни "Шимкент цирк" биносида ўтган матбуот анжуманида цирк раҳбари Арман Алиев маълум қилди. 

Запашнийлар авлоди айниқса Европа давлатларида машҳур. Сафарини Қозоғистоннинг Қарағанди шаҳридан бошлаган рус цирки Марказий Осиё давлатлари томошабинларига ҳам танилиб улгурди. Бу цирк Россиядаги цирк дастурлари ўртасида томошабоплиги ҳамда маҳорат даражаси бўйича етакчи ўринда туради. 

– Шимкентга илк бор келишимиз, меҳмондўст шаҳар экан. Барча жанрлар бўйича томошаларимиз тахт. Сулоламизнинг цирк санъатини улуғлаб келаётганига 135 йил бўлди. Шу боис ҳам оилавий санъатимиз ривожи йўлида тинмай изланишдамиз. Икки соат давомида санъаткорлардан ташқари, отлар, итлар, айиқлар, йўлбарслар томоша кўрсатишди. Олти ой мобайнида тайёрланган янги дастуримиз сизларга манзур бўлади, деб ўйлайман, – деди М. Запашний журналистлар билан суҳбатда.

– Циркимиз етти ёшга тўлди, бироқ бундай йирик ва ўзига хос дастур илк бор тақдим этилмоқда. Жаҳондаги таниқли цирк томошаларини ўтказиб юборманг. Ҳамкасбларимизга миннатдорчилик изҳор этаман. Зеро, улар Шимкентдаги фаолиятини вилоятимизнинг кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари, етимлар, ногиронларга бағишланган хайрия тадбиридан бошлашмоқчи, – дейди Шимкент цирки директори А. Алиев.

Ҳақиқатан ҳам, хайрия тадбири болаларга чексиз қувонч бағишлади. Артистлар, жониворларнинг ўз мураббийлари буйруқларини маромида ва сўзсиз ижро этаётганини кўрган болалар саҳнага чиқиб кетишдан аранг тийилиб туришди. Бироқ масхарабозлар саҳнага чиқишганида болалар жанубликларга хос фаолликларини намойиш этишди.

М. САЪДУЛЛАЕВА., 2018-11-15, 14:02 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.