26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сўранг, жавоб берамиз

Савол: Халқаро савдо муноса­батларида кўп қўлланилаётган “диви­денд” сўзининг маъноси нима?

Замира ХОЛМАТОВА. Тулкибош тумани.

Дивиденд – акциядорлар жамияти фойда­сидан акция эгасига ҳар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми. Дивиденд миқдори акциядорлар жамиятининг соф фой­даси, акциялар сони ва қийматига боғлиқ. Ди­­виденд ҳар йили акциядорларнинг қўлидаги акция миқдори ва турига қараб тақсимланади. Дивиденд миқдори оддий акциялар бўйича жамиятнинг ўша йилда кўрган фойдасига боғлиқ. 

Имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига қатъий фоиз миқдори олдиндан белгиланади. Энг юқори дивиденд олинганда баъзан уларнинг бир қисми қўшимча чиқарилган бепул акциялар тарзида акциядорларга тўланади. Қўлида акция­­ларнинг асосий қисмини тўплаган акция­дорлар ва корпорациялар дивиденднинг энг кўп қисмини олади.

***

Савол: «Валюта» ата­­­­­ма­­­­­­си иқтисод ола­ми­­­­­­­­да қачон муо­­­ма­­­­­­­­­­­­лага кири­­­­тилган?

Алижон МУСАЕВ.Сайрам тумани.

Валюта. 1) Мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг тури (олтин, ку­­­муш, қоғоз). 2). Хорижий дав­­­­­­лат­лар халқаро муомалада қўлла­­нувчи пул, шу­нингдек, шу мам­ла­­­катларнинг пул бирлигида ифо­­­­­­­­­­даланган ва халқаро ҳисоб-ки­­­­­­­тоб­ларда фойдаланиладиган кре­дит ва тўлов ҳужжатлари (век­­­­­­сел­лар, чеклар, банкнотлар ва бош­қа­­­­­­­­­­­­­­­­­лар).

Улар инфляцияга учраб туради – қадрсизланади, натижада, давлат томонидан девальвация тадбирлари ўтказилади. Курси барқарор ва­­­­лю­­­таларнинг қадри баланд ҳисоб­­­ланади.

 АҚШ доллари, Канада долла­­ри, Европа Иттифоқига аъзо мам­лакатлар валюталари, Швейцария франки, Швеция, Япония ва бошқа бир қатор давлатларнинг пуллари ҳар қандай мамла­­­­катлар валютасига эркин ал­­­маш­тириладиган турларга  киради.

***

Савол: Иқтисодчи бўлмасам-да, акция сўзини тушунаман, аммо бу ата­манинг асл маъноси менга қоронғи. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Даврон РАСУЛОВ. Шимкент шаҳри.

Акция – ҳиссадорлик жамияти чиқарган қимматбаҳо қоғоз. У ўз эгасининг акциядорлар жамияти капиталида ҳиссаси борлигини ва шун­­га мувофиқ, топилган фой­­­­­­­­­­­­данинг бир қисмини дивиденд шаклида оли­шини, уни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Акция қим­матли қоғозларнинг кенг тарқалган қисми, улушбай қоғозлар туркумига киради. Ак­ция чиқарган жамият эммитент, уни сотиб олганлар эса инвесторлар деб аталади. 

Акция дастлаб эммитент томонидан бир­­ламчи бо­зорда сотилади, сўнгра у иккиламчи бо­зорда қай­­­­­тадан олди-сотди қилинади. Акция давлат корхоналари ҳиссадорлик жамиятларга айлантирилган чоғда ва янгидан акциядорлар жамиятлари тузилган пайтда чиқарилади.

Акция оддий ва имтиёзли турларга бўлинади. Од­дий акция дивиденд миқдори кафолатланмаган, ле­кин ҳиссадорлар мажлисида овоз бериш ҳуқу­қи­ни таъминлайдиган акция эгасининг ўзида ёки де­пози­тарийларда сақланади.

Манбалар асосида М. УСМОНОВА тайёрлади, 2018-11-15, 14:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.