26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қардош эл”нинг дўстлик тараннуми

Эзгуликни тараннум этадиган, тарихимиздан фахрланишга чорлай­ди­ган, дўстлик куйчисига айланадиган янги фильм дунёга келди.  

Туркистон вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясида ўтка­зилган тақдимот маросими ик­ки қардош халқ – ўзбек-қозоқ му­носабатларига ян­гича талқин, янги қувват бе­рил­ган кун сифатида икки эл тарихи зарварақларига ман­гу муҳрланадиган бўл­ди. Қо­зоғистонда Ўзбе­кис­­тон йили му­носабати би­лан ҚР Президенти теле­­­ра­диокомпанияси томонидан тайёрланган “Қардош эл” деб номланган ҳужжатли фильм тақдимот маросимини очган Қозоғистон ўзбек эт­но­­ма­да­ният бирлашмалари “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси И. Ҳо­­шимжонов, Ўзбекистон ҳам­да Қозоғистон ўртасидаги ало­қа­ларнинг янги даври кел­ганлигини таъкидлади ва ғоя муаллифи, Бутундунё қозоқлар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Заутбек Турисбековга ўзбек ҳамда қо­зоқ халқлари ўр­тасида мус­таҳ­кам кўприк ўрна­тишдаги саъй-ҳаракатлари учун мин­нат­дорчилик билдирди. 

– Фильм ижодкорларига ало­ҳида ташаккуримни изҳор эта­ман. Элбошининг ташаббуси билан бу йил Қозоғистонда Ўз­бекистон йили деб эълон қи­линди. Шимкент шаҳри ҳам Қозоғистон мегаполиси си­­фатида, давлатнинг  йирик ша­ҳар­лари сафига кирди. Бу йил икки давлат ўртасидаги абадий дўстлик декларациясининг  им­золанганига 20 йил тўлди. Муҳ­­тарам президентимиз И. Ка­римов таъкидлаганларидек бир ердан сув ичганмиз, бозо­римиз, мозоримиз бир. Фильм­нинг ис­ми жисмига мо­нанд бўлибди. Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида катта форум Шимкентда ўта­ди. Ўйлайманки, бундай уч­ра­шувлар яна бир поғона­га кўтарилади, – деди Ўзбе­кистон Республикасининг Қозо­ғис­тондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саидикром Ниёз­хўжаев.

Фильм муаллифи, ғоя соҳиби қондош элларни бирлаштиришда катта савоб ишни амалга оширди.

-Фильм тақдимоти муборак  бўлсин. Аллоҳ насиб этса, бу ўзбек-қозоқ дўстлигига ўз ҳисса­сини қўшсин. Ўзбекистонда, Россия ва Украинада, Қозо­ғис­тонда элчи бўлдим. Украина 15 республика ўртасида кучли давлат эди. Бироқ тотувлик йўқолганлиги туфайли обод юрт пароканда бўлди, бунга барчамиз гувоҳмиз. Тошкентда Тўлебий бобомиз, сал нарироқдаги Нуротада Айтекебий дафн этилган, бу маскан турли миллат вакилларининг охират ошёни бўлганлигига гувоҳман. Улар­нинг мақбараларини янги­ладик. Демак, бозоримиз ҳам, мозоримиз ҳам бир эканлигига шубҳа йўқ. Бундай халққа қандай таъзим қилмайсан?!, - деди З. Турисбеков.

 Анжуман иштирокчиларига намойиш этилган 20 дақиқали ҳужжатли фильм томошабинларда улкан таассурот қолдирганига шубҳа йўқ.

Шимкент шаҳар Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги ижтимоий тотувлик кенгаши раиси Ш. Мирзахметов, Шимкентдаги Қозоғистон халқи ассамблеяси раисининг ўринбосари М. Қал­муратовлар сўзга чиқиб, дўс­тона муносабатларни мустаҳ­камлашда янги фильмнинг аҳа­миятига тўхталдилар, қардош халқ­ларни бирлаштиришда  унинг юксак ролига  алоҳида урғу берди­лар. 

Ҳужжатли фильм муаллифи З. Турисбеков ва унинг яратилишига ҳомийлик қилган таниқли тадбир­корлар – А. Файзаҳмедов, Ғ. Эр­матов, С. Отахўжаев, Б. Қодир­бе­ков ва бошқа  ишбилар­монлар “Дўст­лик” кўкрак нишони билан тақдир­­­­ланишди. 

Мамлакатимизнинг турли ҳу­дудларидан ташриф буюрган  ҳамюртларимиз диққатини бир экранга жамлаган, тотувликни тараннум этган  фильм томошаси кўтаринки руҳда, файзли ўтди.

М. САЪДУЛЛАЕВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-11-15, 14:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.