26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ҳокими етакчи ёшлар билан учрашди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев элимизнинг етакчи ёшлари билан норасмий учрашув ўтказди. Унда Туркистон минтақасидаги ёшларнинг эришган муваффақиятлари ва муаммолари ҳақида гап борди. Йиғилиш давомида минтақа раҳбари шижоатли ёш­ларни туркий оламнинг маънавий пойтахти ҳисобланган вилоят марказини ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди.

– Элбоши Нурсултан Назарбаев халққа йўллаган Мактубида 2019 йилни “Ёшлар йили” деб эълон қилди. Буни вилоят ёшлари ўзгача иштиёқ билан қабулладилар. Ҳозирги кунда Ҳукумат “Ёшлар йили”ни ўтказиш юзасидан йўл харитасини тайёрламоқда. Бу лойиҳага Туркистон шаҳрида ўтадиган кўламдор халқаро тадбирлар киритилмоқда. Масалан, келаси йили Марказий Осиё мамлакатлари ёшларининг Форуми, туркийзабон давлатлар ёшларининг конгресси уюштирилади. Шу­нингдек, вилоятдаги ҳар туманнинг фаол ёшлари ой сайин “Туркистонга туҳфа” номли ижодий тадбирлар ўтказадилар. Барчангизни шу каби эзгу ишнинг бош-қошида бўлиб, Туркистонимизни ривожлантиришга чақи­раман, – деди Жансейит Қансейитули.

Ёшлар эса Туркистон минтақасида ўсиб келаётган авлоднинг ҳар томонлама ри­вож­ланишига шароит яратилаётганидан хурсандлигини яширмадилар. Ўз навбатида “Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳаси ғолиби, Бутунжаҳон тўғиз қумалоқ Федера­цияси спортчилари етакчиси, тўғиз қума­лоқдан жаҳоннинг 7 карра чемпиони Асел Далиева, эришган муваффақиятлари  ёш­ларга кўрсатилган қўллов туфайли қўлга киритилганини айтди.

Айтганча, 3 кун давом этадиган форум “Теран тарихдан – порлоқ келажакка!” номли республика мунозара турнири билан бошланди. Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади. Мунозара иштирокчилари элимиздаги ёшлар сиёсати ва туркий оламнинг маънавий пойтахти аталган Туркистон шаҳрини ривожлантиришга оид долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар. Беллашувда республиканинг барча вилоят­ларидан 2 одамдан иборат 75 гуруҳ иштирок этди.

Форум иштирокчилари Туркистон шаҳ­ридаги “Хожа Аҳмад Яссавий” мақбараси, Саврон шаҳарчаси ва Ўтрор туманидаги Арслон боб мақбараси, “Маънавият Абу-Наср Ал Форобий” музейи, “Кўҳна Ўтрор” шаҳарчасини оралаб, тарихи билан та­ниш­дилар. Форум доирасида ёшларга бағишланган “IntellectGAME” заковат ўйин­лари ҳамда халқаро “Жайдарман” мусобақаси ўтади. 

Унда Қирғизистон, Ўзбекистон, Бошқир­дистон, Татаристон, Туркманистон, Туркия Республикаларининг жамоалари ва элимиз­нинг қизиқчилари иштирок этади, деб кутилмоқда.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-11-15, 14:36 748
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.