26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарихчи олимнинг ташрифи

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, Астана шаҳридаги Л. Н. Гумилев номли Евроосиё миллий университети профессори, академик, тарих фанлари доктори Жамбил Артиқбаев Туркистонга «Қазақстан өзбектері» китоби ўқувчилари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди.

Тарихий этнография музейи улкан залида шаҳар ҳокими ўринбосари Ғани Рисбеков, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Дониш Маннотов,  Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураҳим Пратов ҳамда туркистонлик ижодкорлар, фаоллар қатнашган масъулиятли тадбирда астаналик олим ўз мулоҳазаларини баён этди. 

– Қозоғистонда ўзбек аҳолиси азалдан, асрлар давомида истиқомат қилади. Аҳоли сони жиҳатидан ҳозир улар Республикада учинчи ўринда бўлса, яқин келажакда иккинчи ўринга кўтарилиши, демакки, мамлакатимизнинг маданий, иқтисодий, ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин эгаллаши табиийдир. Китобда баён этилган маълумотлар бўйича таклиф-мулоҳазалар бўлса, мен ҳамкорликка тайёрман, – деди Жамбил Омарули. 

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғ. Рисбеков муаллифга қадрли меҳмон сифатида Н. Ҳамроқулов томон

идан тайёрланган дошқозон сувенирини тақдим этди. 

Астаналик меҳмон Қарноқдаги тарихий жойлар, хусусан, Укоша ота зиёратгоҳида бўлиб, келгуси илмий ишлари режасини тузди. Оқшом чоғи Туркистондаги «Болашақ» тўйхонасида Хайрулла Шомуродовнинг олтмиш йиллик юбилей тантанасида иштирок этиб, ўзбек халқининг тўй маданияти, урф-одатлари билан ҳам танишди ва эзгу тилакларини билдирди, ўзбекча рақсга тушди. 

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-01, 11:54 199
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.