26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб муаммолар депутатлар эътиборида

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоевнинг вилоятимизга сафари чоғида сайловчилар билан учрашгани ҳақида газетамизнинг олдинги сонларида хам ёзган эдик. 

Лекин, Кентов шаҳрига қарашли қатор овулларда ўтган учрашувларга алоҳида тўхталишимизга сабаб бор. У ҳам бўлса, мазкур тадбирлар чоғида Ф. Қоратоев билан вилоят маслаҳати депутати З. Чолдоновнинг иштирокида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларнинг ечимини топиш учун биргаликда ҳаракат қилишидир. 

Учрашувлар давомида авваламбор Элбоши Мактубида кўзланган мақсадлар ва уларни амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ечими пайсалга солинаётган долзарб масалалар қаралди. 

Чўбаноқ қишлоғида ўтган учрашув чоғида йиғилганлар томонидан кўтарилган масала – уяли телефон ва интернет сифатини яхшилаш бўлди. Мактаб устозлари янги технологиялар ёрдамида интерфаол тахтадан фойдаланиб, ўқувчиларга дарс бериш вақтида интернетнинг узилиб қолишидан арз қилса, ота-оналар “тез ёрдам” чақиришда алоқа тармоғи панд бераётганидан норози бўлишди. Ушбу масалани бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва йўлланган депутатлик сўровлари ҳақида З. Чолдонов маълумот берди.

Янги Иқон қишлоғида ўтган учрашув чоғида эса сайловчилар Юртбоши Мактубида кўзланган режаларни амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Шу билан бирга, Иқон билан Янги Иқон оралиғидаги автомобиль йўлини таъмирлаб, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатишда меҳнатини аямаган З. Чолдоновга, қишлоқ ҳокимига миннатдорчилик билдирдилар. 

Кўтарилган масалалар қаторида қишлоқ ёшларини иш билан таъминлаш, сув омборларини қуриш орқали деҳқон хўжаликларининг ишини ривожлантириш ва қатор масалаларни келтириш мумкин. Энг асосийси, ушбу қишлоқ округларининг жорий йилда Кентов шаҳрига ўтгани боис, Янги Иқондан Кентов шаҳрига борадиган йўл қуриш масаласидир. Ушбу сўров бўйича Ф. Қоратоев тез кунларда вилоят раҳбарига мурожат қилишини айтди. 

Кентов шаҳри ҳокимининг муовини С. Расул меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, бу аҳоли манзилларининг шаҳар тасарруфига ўтганига бир ярим ойгина бўлганлиги, бугунги кунда жойларнинг долзарб масалалари ўрганилаётгани ва келгусида ушбу масалаларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар юритилишини таъкидлади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2018-11-16, 17:46 776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.