26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Болаларга туҳфа” – муносиб совға!

Ёшларнинг маънавий камолотида бадиий адабиётнинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, мамлакатимизда бадиий нашрларни давлат буюртмаси асосида чоп этишга эъти­­­бор қаратилмоқда. 

Маълумки, собиқ Ит­ти­фоқ барҳам топгач, унинг таркибидаги рес­­­­­публикалар қаторида Ўз­­­бекистон ва Қозоғистон ўртасида ил­гаридан шакл­­­ланган ада­бий ало­қа­лар бирмунча суст­лашди, ки­­­­­тоб савдоси бо­ра­си­­да­ги алоқалар эса узи­либ қол­­ди. На­ти­жада Ўз­­бе­кис­тонда чоп этилган ада­­бий ки­тоб­ларни Қозо­ғис­­­­тонга ет­казишда қи­­­­­­­­­­йин­­­­­­чи­лик­лар бўй кўрсат­ди. 

Таъкидлаш жоиз, сўнг­­ги пайтда икки қар­дош халқ Давлат раҳ­бар­ларининг саъй-ҳа­ракатлари билан ўзаро иқтисодий, маданий,  маънавий алоқалар яна­да ривожланиб, мус­­­­­­­таҳ­­­кам­ланмоқда. Эл­бо­шимиз Н. На­зарбаев ва Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Ш. Мирзиёев­­нинг ташаббуси билан жорий йилнинг “Қозоғистонда Ўз­бекистон йили” деб эълон қилиниши ўзаро муносабатларга янги куч-қувват ва мазмун берди. 

Элбошимизнинг доно ва оқилона сиёсати туфайли Қозоғис­тондаги турли этнос вакиллари она тилида билим олиб, эркин ижод қи­лиш­моқда. Жумладан, Бош Қомусимиз кафолатлаганидек,  ўз­бек этноси вакиллари ҳам ўз тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш имкониятига эга. Масалан, мамлакатимизда мактаб ўқувчилари учун ўзбек тилида дарсликлар нашр қилинди, турли услу­бий қўлланмалар, кўргазмали ва ўқув  воситалари тайёрланди. 

Айни пайтда таълим масканларидаги кутубхоналарнинг, ай­ниқ­са, сўнгги йилларда ўзбек тилидаги бадиий асарлар билан таъмин­ланмагани ҳам ҳақиқат. Бу эҳтиёжни тўлдириш зарурати турли давраларда, баланд  минбарларда кўп айтилди. Аммо ҳануз натижа кўринмаётгандек. 

Шунинг учун ҳам Қозоғистон Республикаси Парламент Маж­лисининг депутати Фахриддин Қоратоевнинг ташаббуси билан Алмати шаҳридаги “ARDAprint” нашриётида яқинда чоп этилган “Болаларга туҳфа” хрестоматияси бу камчиликнинг ўрнини қисман бўлса-да, тўлдирди, дейиш мумкин.  

Ф. Қоратоев бунгача “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 25 йил­лиги, таниқли ҳофиз Ф. Умаровнинг хотирасига бағишлаб чи­қа­рилган “Эл ардоғида” ва “Эл фарзанди, ҳалқ ҳофизи” китоб­ла­рининг ташаббускори сифатида яхши танилган. Қолаверса, дав­лат хизматида, раҳбар лавозимларда ишлагани боис, таълим му­­­­­­ас­сасаларининг муаммоларидан хабардор. Энг муҳими, санъат ва адабиёт жонкуяридир. 

Жорий йил бошида у республика Маданият ва спорт вазирлиги Тиллар қўмитасида ўтган йиғилишлардан бирида шу долзарб ма­­салани кўтариб, ўзбек тилида китоб чиқариш учун маблағ аж­ратилишига муваффақ бўлди. “Қозоғистон Республикасида тилларни ривожлантириш ва қўллашнинг 2011-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастури” доирасида чиқариш режаланган мазкур китобни тайёрлашда “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бош муҳаррири А. Сотволдиев, “Ижодкор” адабий бир­лашмаси раиси А. Пратов, газета бош муҳаррири ўринбосари И. Абдунабиев, бўлим мудири З. Мў­минжонов, дизайнер-саҳифаловчи О. Мўминжоновлар ҳамфикр бўлиб, жонбозлик кўрсатишди.

Дарҳақиқат, ўзбек болалар адабиётининг энг сара намуналари киритилган, илк бор хрестоматия тарзида чоп этилган ушбу китобнинг қадр-қиммати улкан, аҳамияти беқиёс. Унда болалар ва ўсмирлар орасида кенг танилган Қуддус Муҳаммадий, Одил Ёқубов, Носир Фозилов, Пўлат Мўмин, Худойберди Тўхтабоев, Зафар Диёр, Қудрат Ҳикмат, Мирпўлат Мирзо,  Ҳамза Имонбердиев, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Эрназар Рўзиматов каби истеъдодли ижодкорларнинг асарлари жамланди. 

Мустақиллик йилларида яратилган ранг-баранг мавзудаги қис­са, баллада, ҳикоя, шеърлар ёш авлод вакилларини эзгулик билан ёвузликни, гўзаллик билан хунукликни, диёнат билан имонсизликни, тўғрилик билан эгриликни бир-биридан ажратишга, юксак ахлоқий фазилатларга ўргатади. Бундай асарларни ўқиган ёшлар, шуб­ҳасиз, ватанпарвар, мард ва жасур бўлиб вояга етади. 

Қозоғистонлик ўзбек ижодкорлари орасида болалар адабиёти билан шуғулланаётган шоир ва ёзувчилар ҳам бор. Мазкур тўп­ламга Э. Рўзиматов, Б. Собитов, А. Пратов, З. Мўминжонов, К. Со­либеков, С. Акромов каби юртдошларимизнинг ижод намуналари ҳам киритилгани қувонарли ҳолдир. Ишонамизки, келгусида ўзбек адабиёти намуналарини Қозоғистонда нашр қилиш ишлари давом эттирилади ҳамда улардан миллатдошларимиз, айниқса, ёш авлод, албатта, баҳраманд бўлади.

Китобни жойлардаги ўзбек этномаданият бирлашмалари орқали таълим ўзбек тилида юритиладиган мактабларга бепул тақсимлаш режаланган.  

З. АҲМАДЖОНОВ, 2018-11-19, 09:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.