26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
МАҚТААРАЛ – “ОҚ ОЛТИН” ХАЗИНАСИ

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Мақтааралга махсус хиз­мат сафари билан бориб, туманнинг 90 йиллик тўйида иштирок эт­ди. Байрам муносабати билан, илмий, маданий, миллий-спорт тад­­­бирлари уюштирилди.

“Оқ олтин” Маданият уйида ўтган заҳматкаш мақтарал­ликларни байрам билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди.– Вилоятимизнинг бошқа ту­­манлари сингари пахтага бой Мақтааралнинг та­рихи ҳам бой. Авваллари Мир­за­чўл номи билан танилган бу ди­ёрнинг ўзгачалиги замин­нинг бақувватлигида, мақта­арал­ликларнинг шижоатли меҳ­на­ти ҳамда омилкорлиги чўл-далани гул­га буркади, жазирама саҳ­ро­ни жаннатмонанд масканга ай­лантирди. Мирзачўл даласини суғоришдан бош мақсад – пахта майдонларини кўпайтириш эди. Илк бор туманда пахтачилик хў­жаликлари тузилаётган пайт­да Туркистон ер хўжалиги халқ комиссари вазифасини ба­­жарган миллатимиз фахри бўл­­­­­­­­­­­миш Султанбек Қўжанов ка­нал қазувчилар билан бўлган уч­рашувда пахтанинг жуда қим­мат хомашё эканлигини, ке­лажакда “оқ олтин” бутун Тур­кистон ўлкасининг бойлигига айланишини башорат қилган экан. Мана, Элбошимизнинг бевосита қўллови билан Тур­кистон вилоятининг янги дав­ри бошланиб келмоқда. Вило­ятимизнинг жанубида жой­лашган, “оқ олтин”нинг кони – Мақтаарал туманининг бай­рами барчамизнинг қувон­чи­миздир. Мақсадимиз – тўйни нишонлаш эмас, бир асрга яқин вақт мобайнидаги тарихий во­қеалар устида мулоҳаза юри­­тиш. Юртнинг бирлигини мус­таҳкамлаш, эзгуликка чор­лаш­дир, – деди Ж. Қансейитули.

Сўнг вилоят ҳокими Мирза­кентнинг марказий майдонида ўтаётган “Олтин куз-2018” тад­бирига йўл олди. Жорий йили мақ­­­­­­­­­­таараллик деҳқонлар 60 926,3 гектар ерга экин экишди, шун­дан 38 593,2 гектарини пахта майдонлари ташкил этади. Ту­ман бўйича бугунгача 96600 тонна “оқ олтин” терилди. Хо­маки ҳисоблар бўйича ҳар гек­тардан 21,4 центнер ҳосил кў­тариш режаланган эди. Туман деҳқонларининг залворли меҳ­нати туфайли 25 центнерга етди. Пахтакорларимизнинг уш­бу ғалабаси туманнинг 90 йил­лик тўйига муносиб тортиқ бўлди.

1918 йили Мирзачўлда экин майдони 28669 гектар, шу жумладан пахта майдони 1349 гектар эди. Шундан буён 100 йил ўтибди. Элбошимиз Н. Назарбаевнинг 1998 йили Мақтаарал туманининг 70 йил­­­­лик тўйида “Мақтаарал – Жа­нубий Қозоғистоннинг юраги” деган сўзи туман аҳолисини катта истиқболга етаклади. Пре­зидент топшириғи билан Сир­дарё устида катта кўприк қу­рилди, пахтачилик соҳасини ри­вожлантириш учун саноат клас­тери ташкил этилди. Рес­­­­­­­пуб­ликамизда “Пахтачилик со­ҳа­­сини ривожлантириш тўғ­­ри­сида” махсус қонуни амалга жо­рий этилган. Пахтани қайта ишлаб, экспортга чиқариш учун Шимкентда “Эркин иқтисодий минтақа” барпо қилинди. Мана шу улкан ишнинг барчаси бундан 100 йил аввал бошланган қозоқ пахтасининг  машаққатли ҳамда  манфаатли йўли эди. 

3 кунга мўлжалланган Мақ­таарал тума­нининг 90 йиллик тўйида “Терма-бўй­ту­­морим” номли термачилар танлови, “Па­­лов фестивали”, ёшлар ўртасида “Жай­дарман” ўйинлари, байрам кон­­церт­­лари, товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳунармандларнинг ама­лий санъат наму­налари кўр­­газмаси, “Бўғирсоқ фести­ва­ли”, Жетисай тумани санъат­­­кор­ла­рининг  “Мирза­чў­­лим – мирза элим!” номли кон­­­­­­­­церти, миллий ўйинлардан бел­­лашувлар, “Мақ­­тааралим – шон­ли маконим” катта кон­церт дастури намойиш этил­ди. Шунингдек, кўп­кари уюштирилиб, рес­­публиканинг турли минта­қаларидан келган чавандозлар куч синашди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири. С. Исаматов суратга олган, 2018-11-19, 09:17
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.