26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Салом, ўғлим!

Эсон-омон, соғ-саломат юрибсан­­­­­ми? Невараларим ўйнаб-кулиб юришиб­дими? Келинимни хафа қилмаяп­санми? 

Мендан сўрасанг, яхшиман. Ўз уйим, ўлан тўшагимни фақат тушларимда кў­­­­­раман. Уйни, невараларимни қаттиқ со­ғиндим. Икки йил бўлса ҳам бу ерга ўр­гана олмаяпман. Ахир бир дарахтни ик­кинчи жойга ўтқазсанг, илдиз олиши қи­­­­­­­йин бўладику, одам ҳам шундай экан. 

Жуда тез қариб қолгандайман. Сиз­­ларга керак бўлмай қолдим. Болаларга қараб турсин, деб, энага олибсизлар. Ахир бу ишни ўзим яхши эплардимку...

Бугун сенинг чақалоқлик давринг ту­шимга кирибди, ўғлим. Шу куни исит­­­ма­лаб, эрталабгача ухламай, ме­ни ҳам ухлатмаган эдинг. Даданг вафот эт­­­­­­­­­гандан кейин мен уч опанг ва сен би­лан ёлғиз қолдим. Қўшнилар маслаҳат бе­ришди: "Ўзинг ишсизсан, болаларни болалар уйига ўтказиб юбор, иш топ­ганда қайтариб оласан". Шу гапни айт­ган одамни таёқ билан ҳайдашга тай­ёр эдим. Аёл бошим билан қурилишда эр­каклар билан баравар ишлаб, сизларни бошқалардан кам қилмай ўстирдим. 

Тушимга раҳматли даданг кирибди. «Нега, нега шундай бўлди? Менку, авто­ҳалокат туфайли кўчада жон бердим, сенчи, ўз уйимизда жон бериш ҳу­қуқидан сени нега айи­ришди?»,  – деб роса ку­йинди. 

Бу ерда бизга яхши қарашяпти, барака топкурлар. Ҳеч ким «фар­­­­занд­­ларингиз сиздан воз кечди», деб таъна қилаётгани йўқ. 

Уззукун сизларни ўйлайман. Тарбия­да хатога йўл қўйганмиканман, деб ўйлаб қўяман, баъзида. Баъзида бир қўшиқни эшитиб қоламан, сўзлари юракни яра­лайди: «Сенда юрак йўқ!» Қў­­­­шиқдаги бу сўзлар ошиқнинг маъшу­­­­­­­­­­қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­си­га таънаси, холос. Лекин, сен би­лан келинимга қа­рата айтилгандай бўлиб туюляпти. Шу қўшиқни эшитсам, қулоқларимни беркитиб оладиган бўл­дим. Сизлар ҳам бир куни қарий­­­­­сизлар. Лекин менинг тақдиримни сиз­­­­ларнинг бошингларга солмасликни Ал­лоҳдан ёл­вориб сўра­япман. Осо­­­йишталик ва бахтни ўз уйинг­ларда топинглар, ило­­­­йим!

Куним битиб бораётганга ўхшаяпти, ўғилгинам, Аллоҳнинг элчилари бундан хабар беряпти. Сенлар ташлаб юборган жойдан Яратган Эгам мени албатта олиб кетади ва ҳеч қачон ташлаб юбор­майди, бунга ишончим комил. 

 Салом билан онажонинг.

Мактубни Б. РЎЗИМАТОВА нашрга тайёрлади., 2018-11-20, 10:45 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.