26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қопқон

Бу воқеа бегуноҳ болакай  учун муваф­фақиятли якун топди. Лекин уни сотиб юборган онаси учун эмас.

Анорхон туғилган йили отаси  ав­тоҳалокатда вафот этган, онаси  бош­­­қа турмуш қурмай, қизига ҳам она­лик, ҳам оталик қилаётган эди. Ма­на, у мактабни ҳам тугатиб, ўқишга ки­ролмай юрганига ҳам беш-олти йил бўлди. Бир куни онасига, дугонам Лазо­кат билан «Серпин» дастури бўйича шимолий вилоятлардан бирига бориб, иш­лайман, деб, йўл тараддудини кўра бошлади.

– Қашшоқ бўлиб яшаш жонимга тегди. Сиз, мана, ўн йилдан бери ноги­ронсиз, нафақангизга кун кўряпмиз. Ортиқ чидай олмайман. 

–  Сизларни  у ёқда кимдир кутиб оладими? – сўради Хайри ая кўнгли оғриганини билдирмасликка ҳаракат қилиб.

– Биз ҳокимлик орқали кетяпмиз, албатта, кутиб олишади. Шимолий Қозо­ғистон вилоятининг Ғабит Мус­­­­­­­­­­­­­­репов туманига бориб, бир фер­­мада ишлаймиз. Телефон орқали хабар­лашиб турамиз. 

Хайри ая қизининг ҳужжатларини  син­­чиклаб кўриб чиқиб, фотиҳасини берди. 

Кўчиш

Анорхон фермага соғувчи бўлиб иш­га жойлашди. У ерда ишлаётган жа­ну­бийқо­­­зоғистонлик йигит – Со­бит билан тани­­­шиб, аҳду-паймон қилишди. Онасига телефон қилиб, унга турмушга чиқишини айтиб, кўндирди. 

Орадан бир йил ўтмай, Анорхон  ойисига телефон қилиб, моддий жиҳат­дан  қийналаётганини, айтди.

 – Собитнинг ота-онаси бўйнигача қарзга ботган экан, у топганини уйига юборяпти, менинг ойлигимни ҳам олиб, уларга жўнатиб юборди. Уришиб қолдик. У билан ажрашаман!

Анорхон дугонаси Лазокат билан она­сининг уйига, Шимкентга қайтиб келишди. 

 – Уч-тўрт кун ичида  фарзандли бўладиганга ўхшайсан. Ажрашиб кет­санг, одамлар нима дейди? Ҳа­ли тўй қилмадик, эрингни ҳеч ким кўрмаган, бор­­ми-йўқми, деб гумон­сираганлар бўлса, сени суюқоёқликда айблашлари тур­­­­­ган гап. Шунинг учун фарзандинг ту­ғилгач, эрингнинг ол­дига бор, – деб мас­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаҳат берди онаси. – Кўнса, эрингни ҳам бошлаб кел, ишлайман, деган одамга ўзи­­­­­­­­­мизда ҳам иш топилади. 

Эртасига Анорхон дугонаси Лазо­кат (у мактабни тугатган йилиёқ турмушга чиққан, фарзандли бўлол­маслиги учун эридан ажрашган эди)  билан ультратовушли кўрикдан ўтиб, қорнидаги фарзандлари эгиз эканини билди. 

– Келажакни ўйлаб иш қилиш керак. Иккита болани ўстириш, тўйлар қилиб бериш, уйлангач, уй-жой қилиб бериш лозим бўлади. Биттаси ҳам етади. Кейин, Ҳасан-Ҳусанлар билан борсам, Собит  мени ҳайдаб юбориши мумкин, – деди у дугонасига. – Яхшиси, боланинг биттасини сотиб юбораман. Сен ха­­­ридор топ. Беш юз минг тенгега со­­­тамиз. Фақат ҳеч ким билмасин...

Лазокат дугонасининг бу қароридан қўзлари қинидан чиқаёзди!

– Нималар деяпсан, алжирама! Ахир бу – катта гуноҳ, жиноят-ку!

– Мен бошқа қизларга ўхшаб, ту­ғиб, боламни ҳожатхонага ташлаб кетаётганим йўқ. Ҳеч ким билмаса, бўлди. 

– Ундай бўлса, биттасини менга берақол, ахир ўзинг биласан,  бепушт аёлман. Бир умр ёлғиз ўтишни иста­майман. Болани оламану, бошқа вилоят­га кўчиб кетаман. Берасанми?

– Беш юз минг!

Баҳоси – беш юз минг!

Лазокат банкдан  кредит олиб, Анор­­­­­хонга берди. 

– Туғруқхонага бормайман, – деди Анор­хон. – Ойимга шимолга кетдик, деб, чи­қиб кетамиз, болалар дунёга келгунча сиз­­­ларнинг уйингларда яшай турамиз. Ахир ота-онанг чет элга ишлашга  кет­­ган, укаларингнинг биз билан иши бўл­­­­­­­майди. 

Болалар туғилгач, Анорхон бирини олиб, иккинчисини Лазокатга бериб, тунда такси чақиришди ва темир йўл вокзалига келишди. Шу ерда хайрла­шишди. 

Шимолга етиб келгач, Анорхон Со­битга телефон қилиб, бола билан ке­лаётганини айтди. Шу куни Собит дўст­ларини тамаддихонага таклиф қилиб, ота бўлганини «ювиб берди».

Орадан икки йил ўтди. Бир куни Собит ишдан келса, Анорхон ичиб олган, маст бўлиб дастурхон атрофида ўтирибди, бола билан иши йўқ. 

Эртасига Собит шарт қўйди:

– Мен арақхўр хотин билан яша­майман. Агар бу ҳол яна бир бор такрор­ланса, уйингга кетавер, бола мен билан қолади.

Кутилмаган шарт Анорхонни бир зумда ўзига келтирди. 

– Эртадан бошлаб Адҳамжонни бо­лалар боғчасига бериб, мен ҳам ишга чиқаман, – деди у эрига. 

– Бу бошқа гап, – деди эри. – Иложи бўлса, ойлиги кўпроқ иш топ. Ота-онам­нинг қарзи ҳали кўп. Сен ҳам онангга оз-моз пул юбориб турасан.

Ойлиги кўпроқ иш топиш осон эмас, лекин, йўлини топиш мумкин, ўйлади Анорхон ва эрталаб ўрнидан туриб, қўш­ни туманга йўл олди. Дугонаси Лазо­катнинг  уйига кечқурун кириб борди.

 Арзон сотган эканман!

Лазокатнинг юрагига дарров ғулғула тушди. 

– Нега келдинг? – сўради у. 

Анорхон аввал дугонасининг қўлидаги болага қарадию, юраги жиз этди. Бо­лакай қуйиб қўйгандай, Адҳамжоннинг ўзи эди. 

– Мен сенга болани арзон сотиб қўй­ган эканман, – деди у. – Боланинг ба­ҳоси беш миллион тенге. Истасанг, ҳо­зир бер, бўлмаса ҳар ойда эллик минг тен­гедан бериб турасан. Бўлмаса,  боламни қайтар.

– Шунча пулни қаердан олиб бераман, дугонажон, ўйлаб гапиряпсанми? Бо­ламни боғчага беришим керак, бир ўзим ишлаётган бўлсам...

– Нега сенинг  боланг бўлар экан, сен бола ўғрисисан, айтганимни қилмасанг, боладан айриласан, ҳатто, боламни ўғирлади, деб қаматиб юборишим ҳам мумкин. 

– Ундай қилма, дугонажон, майли, мен айтган пулингни оз-оздан бериб ту­раман. 

– Оз-оздан эмас, ҳар ойда менинг кар­точкамга 50 минг тенгедан солиб ту­расан. Ҳозирча. Кейин кўрамиз. 

Лазокат беш ойгача дугонасининг карточкасига 50 минг тенгедан пул солиб турди, олтинчи ойда эса ўғли Элёр­ни кўтариб, Анорхоннинг уйига кириб борди.

Ортиқ чидай олмайман!

Лазокатни ўз уйида кўриб, Анорхон шошиб қолди:

– Эсингни едингми, нега келдинг, пул­ни карточкамга солиб тур, деган эдим­ку? Яна бола кўтариб келибсан, ҳо­зир эрим келиб қолса, нима дейман?

– Мен сенга бошқа бир тийин ҳам бера олмайман. Шуни айтишга келдим. Худди қопқонга тушган жониворнинг  ҳолига тушириб қўйдинг. Ортиқ чидай олмадим. Яхшиси, юр, полицияга борамиз, қолга­нини ўша ерда гаплашамиз...

Шу пайт хонага ишдан қайтган Со­бит кириб қолди. 

– Дада, дада, – деб, Адҳамжон дада­сининг бўйнига осилди. 

Шу пайт Собит Лазокатни қўлидаги болани кўриб қолиб, кўзларига ишонмай, бир зум қотиб қолди. 

– Ҳозир ҳаммасини тушунтириб бе­рамиз, – биринчи бўлиб сукунатни бузди Лазокат. – Анорхон иккимиз олдин­гизда айбдормиз. Ўғилларимиз олдида ҳам. 

 – Мени нега орага тиқасан, болани ўғирлаган ўзингку, мени ҳам айбдор қиляпсанми энди?

Одам савдоси учун жазо

Бир соатдан кейин Собит ва Анор­хонларнинг уйига полиция келди. Нима гап, деб, қўшнилар ҳам чиқишди. Аёллар Анорхонни ўғлини сотгани учун койишса,  фарзандсиз Лазокатга ачинишарди. Полиция ходимлари иккала аёлдан ҳеч қаёққа чиқиб кетмаслик тўғрисида тилхат олиб, кетишди. Лекин Анорхон тунда ҳужжатлари ва Лазокатдан олган пулларни олиб, қочиб кетди. Уни поездга ўтираётган жойида полиция ходимлари ушлаб, тергов изоляторига қамашди. 

Собит Лазокатдан  болаларга қараб туришни илтимос қилди: 

– Уларга барибир энага олишим ке­ракку. Қачон, қаердан излашни ҳам бил­майман. Илтимос, йўқ деманг, ўзингиз энагалик қилинг.

Лазокат жон деб рози бўлди. 

Ҳадемай суд ҳам бўлиб ўтди. Анорхон одам савдосида айбланиб, унга беш йил қамоқ муддати, Лазокатга болани ға­разли ниятда сотиб олмаганини ҳи­собга олиб, бир йил шартли жазо тайин­ланди. 

Тайинланган жазонинг иккинчи ойи энди бошланди, лекин иккала  бола ҳам Лазокатни,  ойи, дейишаётган экан. 

Куни кеча қўшнилар Собитнинг уйи­­­­га бир қучоқ гул билан келганини кў­­ришибди. Уларнинг тўйлари яқинга ўхшайди.

Авазхон АБДУФАТТОҲ. Материални тайёрлашда ёрдам бергани учун терговчи Р. Сабазовга миннатдорчилик билдирамиз. ­, 2018-11-20, 11:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.