26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирлашган – дарё!

Афсуски, газетхонлар орасида бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатни тан олишни истамай, фурсати келганда газетамизга тош отишни мақсад қилиб қўйган, газетамизнинг мақсадини тушунишга саводи етмай, омма орасида тескари ташвиқот юритаётган, «Жанубий Қозоғистон» газетаси Туркистонга кўчиб кетди, деб ёлғон хабар таратаётган «жонкуярларимиз» ҳам бор экан. Биз бунга 2019 йилга обуна жараёнида амин бўлдик. Бу ҳаракати билан улар газета ва газетхонлар орасига раҳна солишга ҳаракат қилаётгани ойдан-да равшан.

Ҳа, биргина сўз ёки ахборотнинг кези келганда инсон ва жамиятга бениҳоя наф келтириши турган гап. Ўз ўрнида топиб айтилган сўзнинг улкан моддий ва маънавий муаммоларни ҳал қилишда яқин ёрдамчига айлангани эса сўзнинг қудрати, сўз аҳлининг маҳоратидан дарак беради. Шунинг учун ҳам муштарийларимиз газетамизнинг ҳар бир сонини, ҳар чиқишини интиқлик билан кутади.

Таҳририятимизга ҳар куни талай хатлар келади. Кимдир бирорта савол билан, кимдир бирон муаммо билан мурожаат қилади, яна биров дилидаги фикр-мулоҳазаларини қоғозга тушириб, мактуб йўллайди. Демак, одамлар газета ўқияпти, матбуотдан нимадир кутяпти. Бундай эътирофлар, албатта, биз учун катта муваффақият. Бизга билдирилаётган ишонч, самимий фикрлар, мухлисларнинг истаги... буларнинг ҳаммаси журналистга, матбуот ходимига улкан руҳий қувват беради.

«Жанубий Қозоғистон» кўпчиликнинг севимли нашрига айланди, – дейди шимкентлик мухлисимиз Гулруҳ Раҳмонова. – Газета чоп этилаётгандан бери уни мунтазам кузатиб боряпман. Унинг ҳар бир сонини варақлар эканман, ушбу газетага бўлган муҳаббатим ва эҳтиромим тобора ортмоқда. Шу боис, ҳар йили ушбу нашрга биринчилардан бўлиб обуна бўламан».

«Бу газетанинг ҳар бир сонини катта қизиқиш билан ўқийман. Унда чоп этилаётган материаллар ҳамма учун қизиқарли ва фойдали, деб ҳисоблайман», – дейди жонкуярларимиздан бири, Тўлебий тумани, Алишер Навоий қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Абдуқаҳҳор Нодирбоев. 

Қилинадиган ишлар кўп, фаолиятимиз ҳам айрим камчиликлардан холи эмас. Лекин газета орқали кимгадир эзгулик улашиш, лоақал бировларнинг кўнглига йўл топаётганингни ҳис қилиш кишига ўзгача бир ҳузур, ўз ишидан қониқиш ва мамнуният бағишлайди.

...Журналистлар дилидан қайнаб чиққан сўзларни тонг саҳарданоқ элга етказиш учун ҳар тун босмахоналарда минглаб нусхада газеталар чоп этилади. Омманинг сўзга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, дарду ҳасратига, муаммоларига ечим топишда биз, журналистлар доим хизматда.

Бундан ташқари сиз, азиз газетхонлар билан туманлар ва қишлоқларда учрашувлар ўтказишни, сизларни қизиқтираётган мавзуларда дилдан суҳбат қуришни ният қилиб қўйганмиз. 

Элбоши 2018 йилни Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йилни Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилди. Шу муносабат билан 2019 йилнинг биринчи ярмида газетамизнинг ададини 20 минггача кўтариб, барчамиз келажаги ягона жамият олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Куч – бирликда, бирлашган – ўзар, дейилиши бежиз эмас. Биргалашиб, халқнинг минбари бўлган газетани янги мазмун билан бойитайлик.

Шоир Абдулҳамид Чўлпоннинг қуйидаги сатрларини эътиборингизга ҳавола этарканмиз, биз билан ҳамкорлик қилишни истаган барча газетхонларимизга эшигимиз ва қалбимиз очиқлигини яна бир бор эслатамиз.

Халқ – денгиздир,  халқ – тўлқиндир, халқ – кучдир.

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,

Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик.

«Жанубий Қозоғистон» газетаси таҳририяти, 2018-11-20, 11:12 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.