26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дунё сиздай инсонлар билан гўзал

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсати ва раҳбарлиги туфайли мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик ҳукмрон, ижобий ўзгаришлар бис­ёр. Элбошимизнинг тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида олиб бораётган ишлари мақтовга сазовордир.

Айниқса, унинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” деб номланган дастурий мақоласида Элбоши киндик қони томган ерига ёрдамлашган инсонларни қўллашнинг самарали йўлларини топиш, ақли, меҳнати, истеъдоди ва саховати билан замонавий Қозоғистонни барпо этаётган таниқли одамларни жамиятга танитиш каби вазифаларни олға сурганлиги фикримизнинг далилидир. 

Таъкидланган мақолада таълим соҳасида дунёвий рақобатга мумкин қадар мослашган, ҳозирги замонни ва келажакни теран тушуна оладиган, керак пайтда Ватанимизга, ёрдамга муҳтожларга саховат қўлини чўзишга қодир ҳимматли, билимли, кўзи очиқ, дили уйғоқ инсонлар ҳам ҳаводай зарур эканлиги уқтирилган.

Мустақил Қозоғистонимиз ривожига қўшган салмоқли улуши, самарали жамоат фаолияти, халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Қозоғистон Республикаси Президенти 

Н. Назарбаевнинг назарига тушган ҳамюртларимиз орасида шимкентлик машҳур тадбиркор Абдуқаҳҳор Ҳошим ўғлининг ўрни ўзгача. У Элбошининг “Яшаш учун ўзгара билиш керак” деган пурмаъно сўзларидан доимо хулоса чиқариб иш юритадиган, олий ҳимматли, элга танилган меценат-тадбиркорлардан бири эканлигини кўпчилик яхши билади. Бундан 10 йил муқаддам вилоятимизда мўйқалам усталари фаолият юритадиган ва уларнинг ноёб асарлари намойиш этиладиган махсус жой йўқ эди. Бу муаммони ҳал этишда Шимкентнинг асл фарзанди Абдуқаҳҳор Файзаҳмедов тантилик ва ибрат кўрсатгани ҳақиқат. Яъни, Абай номли истироҳат боғидаги қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ҳашаматли “Жастар” тўйхонасини бепул “Тасвирий санъат саройи” учун туҳфа қилганлигидан кўпчилик хабардор. Ҳамюртимизнинг бундай олижаноблиги Давлатимиз раҳбари, Элбошимиз эътиборидан четда қолмади. Ўша йилги натижага кўра 

А. Файзаҳмедов Қозоғистон Республикаси Меценати деган шарафли унвонга сазовор бўлди ва “Олтин юрак” нишони билан тақдирланди.

Изланувчан тадбиркорнинг фаолияти шу билан тўхтаб қолмади. Элбошининг ишбилармонларга кўрсатаётган ёрдами ва ғамхўрлиги туфайли афсонавий “Олтин сарой”, “Гавҳар сарой” тантаналар саройларини бунёд этди. “Нурсат” кичик туманидаги 5 қаватли “Раҳима плаза” савдо марказини қуриб, ишга туширди.

Сўнгги йилларда Шимкент шаҳри бўйига ҳам энига ҳам кенгайди. Аҳоли сони ўсди. Натижада, янгидан Қаратау тумани ташкил этилди. Бу ерда аҳолига хизмат кўрсатиш, яъни “Ягона дарча” қоидаси бўйича ҳужжат қабул қилиш, фуқароларнинг вақтини тежаб, ҳужжатларни тезлик билан сифатли расмийлаштиришга имкон берадиган шароит йўқлигидан хабар топган Абдуқаҳҳор Ҳошим ўғли “Раҳима плаза” савдо марказининг 1-қавати, яъни 1500 кв.метр майдонни Қаратау туман ҳокимлигига қарашли “Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази”, нафақа жамғармаси, миграция хизмати ходимлари ихтиёрига 5 йил мобайнида бепул фойдаланиш шарти билан беради. Бу билан у давлат бюджетидан ажратиладиган 150 млн. тенгени тежаб, халқ хўжалигининг бошқа соҳаларига сарфлаш имконини яратди.

Тадбиркорнинг бу ташаббуси “Нур Отан” партияси Марказий девони қўмитасининг “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси ишидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуидаги йиғилишида кўриб чиқилиб, ушбу ташкилот раҳбари Асемгул Балташева томонидан ижобий ҳал этилганлиги маълум бўлди. Жорий йилнинг 10 июлигача юқорида номлари тилга олинган ташкилотлар вакиллари янги бинога кўчиб ўтади. Уларнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатишига ишончимиз комил.

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ., 2017-06-01, 11:57 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.