26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятининг гербига танлов эълон қилинди

Яқинда Туркистонда ўтган “Turkistan Jana Aqparattyq Kenistik” номли халқаро журналистлар форумида “Туркистон вилоятининг герби” танлови ўтказилиши маълум қилинган эди. Ундан мақсад – Элбоши Фармони билан ташкил этилган Туркистон вилояти ҳокимлигининг янги гербини шакллантириш, мазкур герб орқали Туркистоннинг брендини шакллантириб,жаҳонга танитиш.

Бу гербда вилоятнинг ўтган куни ва бугунги ҳаёти, минтақанинг ўзига хослиги, қозоқ халқининг миллий анъаналари ифодаланиб, дизайнерлик маҳорати билан уйғунлашиб кетиши. Сифатли ва жозибали герб туризмни ривожлантиришда ва сармояларни жалб этишда катта аҳамиятга эга. 

Танловда дизайнерлар, рассомлар ва барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок эта оладилар. Улар Facebook ижтимоий тармоғида Туркистон вилоятининг гербига оид муаллифлик ишини JPEG шаклида тасвирлаб, қисқача маълумот (видео нусха ҳам маъқулланади) юборишлари керак. Танловга жорий йилнинг 14 ноябридан 20 декабргача эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

Иштирокчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига пост ёзиб, муаллифлик герби лойиҳаси компьютер чизма (3D) ёки JPEG шаклида ontustikonimi@yandex.kz. электрон почта орқали йўллаши керак ҳамда 2018 йилнинг 20 декабригача Туркистон вилоятининг ички сиёсат бошқармасига топшириши шарт. 

Мусобақа ғолибини етук рассомлар ва дизайнерлар, ОАВ вакиллари, давлат маҳкамалари ва ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлар аъзоларидан ташкил этилган махсус комиссия аниқлайди. Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади. Танлов якуни жорий йил декабрь ойининг учинчи ўнкунлигида эълон қилинади.

Туркистон вилоятининг матбуот хизмати, 2018-11-20, 11:20 919
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.