26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асқар Мамин қозоқ-ўзбек чегарасига борди

ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин раҳбарлигидаги делегация аъзолари хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди. Меҳмонларни қарши олган вилоят раҳбари  Жансейит Туймебаев чегара яқинидаги “Жибек  жўли” назорат бекатининг иши билан таништирди. Сўнг, Қозоғистон деле­га­ция­си Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўрин­босари Очилбой Раматов бош­чилигидаги гуруҳ билан уч­раш­ди. Томонлар бекатларда юк­ларга ишлов беришни ҳамда фу­­­қароларнинг чегарадан ўтиш жараёнларини қулайлаштириш ва икки давлат ўртасидаги ўза­ро товар айланмасини орт­ти­риш имкониятлари ҳақида фикр ал­машишди.

Таъкидлаш жоиз, икки эл ора­­­­­сидаги иқтисодий ҳам­корлик йил сайин кучайиб бор­моқ­да. Масалан, ўтган йил­нинг 5 ойи­да “Жибек жўли” назорат бека­тидан 2,4 млн.дан зиёд киши ўтган бўлса, бу йилги кўрсаткич 4,2 миллионга етган. Ўтган йили 9277та ен­гил автотранспорт ўтган бўл­са, жорий йил бу кўр­сат­кич 34915ни ташкил этди. Шу­нингдек, йил бошидан буён йў­ловчиларни ташувчи транс­порт ишга туши­рилиб, на­ти­жада 1283та  автобус Қозоғис­тон чегарасидан ўтгани маълум бўлди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-11-20, 11:25 873
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.