26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТУРКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРКИЙЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ

Кеча Туркистон шаҳрида “Муқаддас Туркистон ҳамда Туркийлар дунёсининг маънавий янгиланиши” мавзуида илмий-назарий анжуман ўтди. “Маънавий янгиланиш” дастури доирасидаги муҳим йиғилишни Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Халқаро Туркийлар академияси ўтказди. Анжуманда мамлакатимиздан ташқари Озарбайжон, Россия, Туркия, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, АҚШ, Тожикистон, Ҳиндистон, Франция давлатларидан туркшунослар ва олимлар ҳамда дипломатик ваколатхоналардан меҳмонлар иштирок этди. Конференцияни Халқаро Туркийлар академиясининг президенти Дархан Қидирали олиб борди.

Йиғилишда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Туркистон шаҳрини Туркий оламнинг маънавий ва маданий марказига айлантириш йўналишида ишлар бошланганини маълум қилди. 

– Ҳадемай Туркистонда Тур­­­­­­­­­­­кий оламнинг маркази қад кўта­ради. Бу ерда бутун Туркийлар дунёсининг алло­малари ва маъри­фатчилари, олимларининг асар­лари қў­йилиб, илмий ютуқлари кўрса­тилади. Элбоши тавсия эт­ган “Туркий оламнинг 100 номи” лойиҳасини Туркистонда амал­га оширишга тўлиқ имконият бор. Вилоятимиздаги тарихий мас­­­­­канларни “Туркий оламнинг му­қаддас жойлари” рўйхатига ки­ритиш ишлари юритилади. Шу билан бирга Туркистонда Туркий кенгаш ёшларининг қурултойини ўтказишга ҳам тайёрмиз. Ҳозирги кунда дунё бўйича 200 миллиондан зиёд туркийзабон қардошларимиз бор. Агар сиёсий, илмий ҳамда маънавий бирлигимиз мус­таҳкам бўлса, бу катта кучга ай­ланади. Глобаллашув за­монида биз бирга бўлишимиз, қийинчиликларни бирга енгиб ўтишимиз керак. Бугунги турк­шуносларнинг уч­рашуви ана шу ишончни оқлайди, деган фикрдаман. Туркий олам­нинг маркази – Туркистонимиз мана шундай эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёр! – деди Ж. Туймебаев.

Анжуманда Туркистон ви­лояти ҳокимлиги ва Халқаро туркийлар академияси ўртасида илмий ва амалий алоқаларни кучайтиришга доир меморандум имзоланди.

Шу билан бирга Халқаро Тур­кийлар академияси ҳамда Ўз­бе­кистон Республикаси ўртасида ҳам битим тузилди. Келгусида Туркистон шаҳрида ана шу ака­демиянинг илмий маркази қад кўтаради. 

Туркистон тўрида ўтган кон­фе­ренция “Туркий оламнинг му­қаддас жойлари”, “Туркий олам­нинг атоқли шахслари” ҳамда “Туркий тиллар ва ёзув” деб ном­ланган учта секциядан иборат бўлди. Уларда Халил Ақинжи (Туркия), Виктор Бутанаев (Рос­сия), Мекемтас Мирзахметов, Абсаттар Дербисали (Қозо­ғис­тон), Куршад Зўрлу (Тур­кия), Қанибек Иманалиев (Қирғиз Рес­публикаси), Рамиз Аскеров (Озарбайжон), Ўмирзақ Айтбаев (Қозоғистон), Бахтиёр Каримов (Ўзбекистон), Раҳмоил Сафаров (Тожикистон), Александр Ва­сильев (Россия) ва бошқа тарих­чи-олимлар, профессорлар ҳам­да туркшунослар ўз фикр-муло­ҳа­заларини билдирдилар.

“Туркий оламнинг муқаддас жойлари” деб номланган сек­ция­да Туркий дунёнинг муқаддас жой­ларини аниқлаш лойиҳасини тай­­ёрлаш, унинг мезонларини бел­ги­­­лаш, лойиҳани амалга оши­риш муддати ва босқичлари, тар­тиби ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

“Туркий дунёнинг атоқли шахс­лари” секциясида шахсларни аниқ­лаш мезонлари ва мазкур лойи­ҳани амалга ошириш йўл­лари ҳақида гап юритилса, “Туркий тиллар ва ёзув” мав­зуидаги учинчи секцияда тур­кий тил, тур­кий ада­биёт, тур­кийзабон мам­ла­­­кат­лар­нинг ло­тин имлосига кўчиши ҳа­қидаги масалалар кўтарилди. 

Конференция иштирокчилари Туркистоннинг Туркий оламнинг маънавий марказига айланиши учун тўлиқ имконият борлигини айтиб, шу йўналишдаги ишлар­га ҳисса қўшишга тайёр эканлик­ларини маълум қилдилар. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-11-20, 11:31 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.