26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик шифокор-олимга халқаро мукофот

Туркистон шаҳридаги таниқли фахрий шифокорлар Эркин ва Зайтуна Ғоиповларнинг ўғиллари, тиббиёт фанлари номзоди, нефрология бўйича Қозоғистонда етакчи тадқиқотчи-мутахассис Абдужаббор Эркин ўғли Астана шаҳрида жорий йили илк марта ўтказилган халқаро Scopus Award 2018 анжуманида тиббиёт соҳаси бўйича ягона етакчи муаллиф олим сифатида мукофотга сазовор бўлди.

Абдужаббор Ғоипов Астанадаги Миллий илмий тиббиёт марказида доцент бўлиб ишлайди. Қатор илмий мақолалар муаллифи. Эришган ютуқ­лари эвазига АҚШда бир ярим йилдан зиёд малакасини ошириб, билимини такомиллаштирди. Аме­рикалик ҳамкасблари эса ўз навбатида Абдужаббордан ҳам кўп нарсаларни ўрганишди. Туркистондаги ХҚТУ тиб­биёт клиникасида А. Ғоипов неф­рология соҳасидаги илмий тад­қи­отлари асосида минтақа шифо­корларига маърузалар ўқиди. Туркистон шаҳ­рининг фах­рий фуқароси, кўз шифокори Ба­ҳодир Ҳа­бибуллаев Абдужабборнинг маъру­­заларига юксак баҳо берди. 

Абдужаббор Эркин ўғлининг Астанадаги устози, миллий илмий тиббиёт маркази про­фессори, тиббиёт фанлари доктори Суюндиқ Иманқулов эса шогирдининг ота-онасига мин­натдорчилик мактубини йўллабди. Унда шундай сатрлар бор:  

– Сизларни ва оилангизни қувончли халқаро ютуқ билан табриклайман! Сиз Қозоғистоннинг муносиб фуқаросини тарбиялагансиз. У мам­лакатимиздаги пешқадам олим-шифокор. Мен Абдужаббор билан самимий дўст экан­лигимдан фахрланаман. Оилангизга омадлар тилайман... 

Астана шаҳрига қўнғироқ қилиб, Абду­жаббор Эркин ўғлига саволлар билан мурожаат этдим: 

– Буйрак хасталикларини даволашда 10 йил аввалги аҳвол ва бугунги ютуқлар қандай?

– Ютуқлар жуда салмоқли. Ҳар иккала буйраги ишдан чиққан беморлар учун бугунги кунда гемодиализ марказлари, хусусан, Туркистонда ва Кентовда ишлаб турибди. Буйрак трансплантацияси (яроқсизи ўрнига соғлом буйрак кўчириш) Астана, Алмати, Шимкент шаҳарларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Илгари эса беморлар Ҳиндистон, Покистонга боришга мажбур эди. Имконияти йўқлар эса вафот этарди. Ҳозир аҳвол ўзгарди. Беморлар даволаниб, шифо топишлари учун барча шароитлар яратилган. 

– Халқаро миқёсда илмий тадқиқот­ла­рингиз тан олиниб, мукофотга сазовор бўл­ганингиз муносабати билан муборакбод этамиз. 

– Раҳмат.

P.S. Элбошимизнинг 5 октябрь кунги Мактубида қайд этилган тиббиёт соҳасидаги вазифалар юқоридаги каби тадбирлар, кашфиётлар орқали амалга ошмоқда. Абдужаббор Эркин ўғлига янги зафарлар ҳамроҳ бўлсин! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-11-22, 10:08 1681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.