26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Юксак чўққиларни кўзлаган олий даргоҳ

Мамлакатимизда таниқли Жанубий Қозоғистон педагогика университети бундан буён Silkway халқаро университети сифатида халқаро даражадаги мутахассисларни етиштириб чиқаради. Фаолиятида халқаро муносабатлар, хорижий давлатларнинг олий ўқув юртлари билан мулоқотни кенг йўлга қўйган бу даргоҳ ёшларга замон талабига жавоб берадиган технологиялар асосида билим бермоқда.

Хорижий ҳамкасблари билан алоқани кенг йўлга қўйган ушбу маскан қисқа вақт ичида юксак мақомини исботлади – хорижий давлатлар олимлари иштирокида йирик анжуман ўтказди. Даставвал университетнинг талабаларини қувонтирган воқеага гувоҳ бўлдик: 5 қаватли бинода 500 кишига мўлжалланган ётоқхона фойдаланишга топширилди. Талабаларнинг шу ерда яшаб, таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мазкур бинода иккита кутубхона фаолият юритади, бу эса талабаларнинг бошқа кутубхоналар хизматидан фойдаланишига эҳтиёж қолдирмайди. 2000дан зиёд китоб жамғармасига эга кутубхона ичида ўқув зали ҳам бор. 

– Бизда ўргатилаётган ихтисосликлар учун зарур дарсликларнинг барчаси мавжуд. Замонавий жиҳозланган хоналар, махсус ошхона ёшларга мунтазир. Улардан фақат қунт билан билим олиш талаб қилинади, холос, – дейди биз билан суҳбатда кутубхона мудираси Г. Керимбетова. 

Талабалар шодлигини баҳам кўриш учун келган меҳмонлар Шимкент шаҳар Қозоғистон халқи Ассамблеясида ўтган йирик тадбир – “IV Ўрозов ўқувлари. Буюк Ипак йўли мероси: тамаддунлар мулоқоти. Ўтмишдан келажак сари” халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этишди. Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети қошидаги Туркшунослик илмий-тадқиқот университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Шимкент шаҳар тадбиркорлар палатаси, Шанхай политехника университети ҳамда Малайзия Миллий Мудофаа университетлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда 20 дан зиёд мамлакат олимлари иштирок этишди. Юксак даражадаги йиғин Silkway Халқаро университетининг президенти Мадиёр Юнусовнинг Халқаро таҳлилчилар кенгашини ташкил этиш, Краков (Польша) педагогика университети ҳамда Сулаймон Демирел номидаги университет билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумларини имзолаши билан поёнига етди.

Халқаро университет ўқув-услубий ва илмий ютуқлари кўргазмасини хорижлик меҳмонлар эътиборига ҳавола қилди.

Дастлаб меҳмонлар мазкур олий ўқув юрти тамал тошини қўйган, Қозоғистонда тўнғич хусусий олий таълим даргоҳини ташкил этган таниқли профессор, арабшунос олим Бахтиёр Саид ўғли Юнусов музейининг тантанали очилиш маросимида қатнашишди. Унинг рамзий тасмаси қирқилди. Музейнинг иккинчи қаватида марҳум олимнинг кутубхонаси бор ҳамда ўзи муаллифлигида ёзилган китоблар, университет устозлари ҳамда талабалари қўлга киритган ютуқлар ҳақида батафсил маълумотлар, турли экспонатлар қўйилган. 

Бундан ташқари, Silkway қошидаги Smart hubнинг расмий очилиши ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу маскан 3та лаборатория: “Big data” – дастурлар асосида маълумотлар базаси билан ишлайдиган, “Smart технологиялар” – компьютер тўгараклари, робототехника ҳамда мультимедиа марказларида талабалар амалга жорий этиш учун ўзлари тайёрлаган лойиҳаларини тақдим этишган. Шимкент шаҳар тадбиркорлар палатаси раҳбари А. Абубакиров унинг тасмасини қирқар экан, бу даргоҳдан истиқболли мутахассислар етишиб чиқишига тилак билдирди. Талабалар тақдим этган 25та лойиҳадан 10та энг яхшиси танлаб олиниб, уларнинг иккитасини университет молиялаштирадиган бўлди. Шунингдек, меҳмонлар “Маънавий янгиланиш” лойиҳавий идораси, “ҚР Тўнғич Президенти” кабинети, “Янги гуманитар таълим” илмий-услубий кабинетлари фаолияти билан танишиб, жамоага фаолиятида муваффақиятлар тилашди. 

7000дан зиёд талаба таълим олаётган илм даргоҳи тўртта янги йўналишда иш олиб бораётганига эътибор қаратилди. Булар – педагогика, IT технологиялар, сайёҳлик ҳамда сервис хизмати, бизнес ва тадбиркорлик. Университет талабалари нафақат муаллим, балки замонавий технологик билимларни эгаллаган, давр талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар бўлиб етишадилар. Ана шундай битирувчиларни тайёрлашда университет жамоасига омад ёр бўлсин, деймиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-11-22, 10:11 267
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.