26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«AGROFEST-2018» – Туркистонда

Туркистон шаҳридаги Есимхан майдонида илк бор «AGROFEST-2018» қишлоқ хўжалик фестивали ўтди.

Унда соҳа фахрийлари ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, депутатлар, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан вакиллар иштирок этишди. Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев очиб, байрам билан муборакбод этди. 

– Минтақамиздаги қишлоқ хўжалиги соҳасининг ялпи маҳсулоти 475,6 млрд. тенгега етиб, республикада иккинчи ўринга эришдик. 2,8 млн. тонна сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштирилиб, шундан 500 000 тоннаси Россия, Беларусь, Латвия, Германия давлатларига, 1 млн. тоннаси эса мамлакатимизнинг шимолий минтақаларига жўнатилди. Республикамиздаги мева маҳсулотларининг 40 фоизи, узумнинг 73 фоизи Туркистон вилоятида етиштирилади. Шунингдек республикадаги барча иссиқхоналарнинг 77 фоизи, томчилатиб суғориш усули қўлланилаётган майдонларининг 73 фоизи ўлкамизда. Илк марта 6,2 минг тонна гўшт экспортга чиқарилиб, бу соҳа бўйича биринчиликка эришдик, – деди Ж. Туймебаев. – Жорий йили вилоят тарихида илк бора «Оқ олтин»дан 335,4 минг тонналик улкан хирмон уйилди. Пахтакор деҳқонларимизнинг меҳнатига тасаннолар айтамиз. 

Тантанали тадбир давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ў. Шўкеев ҳамда вилоят ҳокимлигининг медаллари ва махсус сертификатлари билан тақдирланди. Жами 21 номинация бўйича, шунингдек, туман ва шаҳарлар ўртасида 16 йўналиш бўйича ғолиблар тақдирланди. Вилоят миқёсида Чордара тумани биринчи, Қазиғурт тумани иккинчи, Сайрам тумани учинчи ўринларга сазовор бўлди. Қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмаси байрамга алоҳида файз бағишлади. Шаҳар аҳолиси учун махсус ярмарка ташкил этилиб, унда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган баҳода сотилди. Меҳмонлар учун кўп миқдорда палов ва бўғирсоқ тайёрланиб тарқатилди. 

Қорачиқ қишлоғидаги «Турон» хўжалиги раҳбари Азиз Азимов «Илғор пахтакор» номинациясига сазовор бўлди. Барча ғолиб муштарийларимизни байрам билан муборакбод этамиз! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-11-22, 10:13 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.