26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Туғилган юртга таъзим” Туркистондан бошланди

Туркистон шаҳрида “Туғилган юртга таъзим” кенг қамровли лойиҳаси бошланди. “Ватандошлар” жамғармаси ташаббускор бўлган тадбирнинг вазифаси – олис-яқин чет элларда, Австрия, Англия, Франция, Швеция, Эрон, Хитой, Монголия, Тожикистон, Россия, Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшайдиган қондошларга бағишлаб, Қозоғистоннинг муқаддас қадамжоларига тарихий-маърифий саёҳатлар уюштириш.

Икки кунлик экскурсияни дастлаб Туркистонда ўтказишдан мақсад – ватандошларга Хожа Аҳмад Яссавий, Арслонбоб мақбаралари, Туркистоннинг тарихий музейи ва ҳудуднинг бошқа манзарали жойларини таништириш орқали қозоқ халқининг маданий ва маънавий қадриятларини тарғиб қилиш.

Барча туркий эллардан ота юртига ташриф буюрган қондошларнинг қадамлари қутлуғ келишини тилаб, уларни эҳтиром билан қарши олган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев бундай муҳим учрашув Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида уюштирилганини айтиб, иштирокчиларга Туркистонни туркий оламнинг маънавий марказига айлантириш вазифаси бугунги кунда қандай амалга оширилаётганини маълум қилди.

– “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида 2018 йили вилоятда 46та лойиҳа ҳамда 168та тадбирлар белгиланиб, ўтказилмоқда. “Туғилган ер” махсус лойиҳасининг “Атамекен” кичик дастури доирасида Туркистон вилоятида 2018 йили 28 млрд. 156 млн. тенгелик лойиҳалар, яъни 428та иншоот (вилоят кўчирилгунга қадар барчаси 445та иншоот) қад ростлади, шу жумладан, қиймати 887,2 млн. тенгелик 23та иншоот фойдаланишга топширилди. Дастурда белгиланган бош масалаларнинг бири – одамни билимли, баркамол қилиб тарбиялаш. Дастурга кўра, муқаддас қадамжоларнинг рўйхатини шакллантиришга тавсиялар тайёрлайдиган тарихчилар, олимлар, археологлардан иборат махсус ҳудудий ишчи гуруҳи тузилиб, вилоятимиздаги муқаддас, кўҳна иншоотларнинг рўйхати сараланди, ҳудудий харита лойиҳаси тайёрланди, – деди минтақа раҳбари.

Ҳозир Қозоғистоннинг тарихий қадамжолари рўйхатига 185та умуммиллий ва 500та ҳудудий даражадаги иншоотлар киритилган. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-11-22, 10:16 199
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.