26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бола руҳиятига назар ёки руҳшуноснинг бир куни

Мунаввар Ғайрат қизи Қирғизбоева 1972 йили Шимкент шаҳрида туғилган. Ўрта таълимни шаҳримиздаги 3- сонли мактабда олиб, сўнг Шимкент тиббиёт коллежини тамомлаган. 1999 йили сиртдан Алматидаги “Дарын” институтининг "Психология" факультетитда таҳсил олган. Мутахассислиги бўйича ўзи ўқиган мактабда 5 йил мобайнида фаолият юритган. Бугунги кунда мазкур мактабда ҳамшира бўлиб ишласада, нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчилар ҳам асосан руҳий  муаммолар билан кириб туришади.

Иш куним тугаб, бекат­га яқин­­­­­лашарканман, мак­­­таб­дан уйга оши­­­­­­қа­ёт­ган ўқув­чилар, автобус ку­таёт­ган ёшларни кў­ра­ман. Одат­даги кунла­рим­нинг бирида ёним­­­­да­ги икки талаба қиз­ни бе­­ихтиёр кузата бош­ла­дим. 

Замонавий ёшларимиз­­нинг бу­гунги кўриниши – қўлда теле­­­­­­фон, қулоқ­­ларида эшитгич мос­ла­маси, ўза­ро баҳслашиб, суҳбат­­­лаши­шарди. Ён-атрофдаги одам­лар, ғи­зиллаб ўтаётган ма­­­­­­­ши­налар шовқини булар учун писанд эмас эди, гўё. Зимдан тикилиб, сум­­­каларидан кўриниб тур­ган китоб­ларга кўзим туш­­­­ди. Қаттиқ муқо­вали “Пси­­­хо­логия” китобининг яр­ми чи­қиб турарди. Ас­лида не са­­­­­­­баб, билмадим, шу вақтда мак­­таб руҳшу­­­нослари ҳа­­­­қида ўйлай бошладим.  

Руҳшунос ким? У ўзи ни­ма иш қилиши керак? Мак­табдаги руҳшу­­­­­нослар тў­ла­қонли фаолият юри­т­­яп­тими, умуман, у мактабга ке­ракли шахс­ми?

Мазкур саволлар билан  қаҳрамоним Мунаввар Ғай­­рат қизига мурожаат қил­дим.

– Ўсмирлик даври асосан 7-9 синфларда бошланади, – деди у. – Уларда физиологик ҳамда руҳий ўзгаришлар юз беради. Масалан, ўзларини катталардек тутиш, ян­­­­­­­­гича дунёқараш, мустақил ҳаёт иш­­­­­­­­­­­­­тиёқи ва шунга ўхшаш хислатлар кузатилади. Бу даврда ўзларининг ички “мен”и юзага келади. Бу ўғил болаларда кўпроқ учрайди. Тенгдошлари орасида ё гап-сўзи билан, ё бўлмаса қимматбаҳо кийими билан ажралиб туришни хоҳлайди.

Шунингдек, бу даврда йигит-қиз ўзига нисбатан кўпроқ диққат-эътибор талаб этади. У ўзини катта одам деб ҳисоблайди ва ўзи­­­­­га нисбатан катталардек муно­са­бат­да бўлишларини хоҳлайди. Шу ер­­да В. Сухомлинскийнинг шахс ху­­сусиятлари ҳақидаги таърифини кел­­­­­­­­тириб ўтсам: “Ўсмирда хоҳиш­нинг бойлиги ва кучнинг чегара­ланганлиги қарама-қарши қўйил­ган. Қизиқишларнинг турли-ту­манлиги ва доимий эмаслиги ма­на шундан келиб чиқади. Ўсмир ўзининг қо­билиятли эмаслигини билиб қо­лиш­дан қўрқади. У ўзини жуда ях­­ши кўради ва ортида ёр­дамга муҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тожлиги яширинган. Кўр­газмали ишонч­­­­­­­­­­­­­­­лилик ва қатъи­­­­­­ят ортига яши­ри­ниши мум­кин”.

Нима бўлганда ҳам, бу даврда бурч, масъулиятни зиммаларига олгиси келмайди. Чунки баъзи ўсмирларда ўзига ишонч камроқ. Қалбидаги қўрқувни йўқотиб, ўр­нини меҳр-муҳаббат туйғулари би­­лан тўлдириш керак. Буни ас­­­та-­секинлик билан, бола кўнг­ли­ни дарз кетказмай, оилада бош­лаш лозим. Ўзига ишончига ўзи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ни ишонтириш зарур. Чунки, эр­­­­­кинликни талаб этиш уларда қўр­қувни уйғотади. Ҳар бир ота-она боласи улғайгач, у билан дўстона муносабатда, сирдош, ҳамфикр бўлиши керак. Масалан, бирор бир ишни бошлашдан аввал у билан маслаҳатлашиб, фикрини билиши, бошқача таклифи борми ё йўқми шуни ҳам сўраши керак. 

Шунингдек, бу даврда уларда уятчанлик ва тезда хафа бўлиш  ёки баъзида жиззакилик хислатлари кузатилади. У арзимаган нар­­­­са­­­­лардан хафа бўлади ва бироз кекчил ҳам бўлиб қолиши мумкин. Агар уйда ўсмир ёшини ҳисобга олиб, бола билан дўстона муно­сабатда, юмшоқ муомалада бў­лишса, оилавий шароитга қараб, боланинг хоҳиш-истакларини ино­батга олиб, иш кўрилса, у буни сезади ва яхши йўлдан юришга ҳаракат қилади. Акс ҳолда, ўсмир кўчадан ўзига бошқа машғулот топади ва ёмон йўлга юриб кетиши мумкин.

Бугунги кунда руҳшуносларни  ҳазиллашиб, “мактаб адвокатлари” дейишади. Деярли ҳар куни ёшлар орасидаги келишмовчиликлар, ўза­­­­ро тортишувларни ҳал этиш, ар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зимас сабаблар, ўткинчи вази­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ятлардан келиб чиқадиган араз­лар­­­­ни тушунтириш, тинч йўл билан ечиш­­­­­ни уддалаш керак. Бу қанча асаббузарликлар, йўқотилган вақт­лар эвазига келади. Асосийси – натижа!

Яна бир муҳим жиҳат – қиз бола­лардаги ўсмирлик даврига алоҳида эътибор керак. Чунки уйдаги тарбия, асосан, шарқона муҳитда ўсаётган қизларимизнинг тарбияси, хулқ-атвори кўпроқ эътиборга муҳтож. Чунки, халқимизда “Қиз бола оила кўрки”, деб бежиз айтилмаган. Биз қиз болани турмушга чиқишга эр­­­­­тароқ тайёрлаймиз. Оқибатда баъзи бир қизларимиз айни ўқиб, би­лим оладиган вақтда турмушга чи­қиш ва оилали бўлишни ўйлай бош­­­лайдилар.

Ўсмирлик даврида пайдо бўла­диган янги ҳиссиёт – бу ўз-ўзини англашдир. Ўз-ўзини англаш  ўсмир ёшининг асосий якунидир. Бу пайтда улар юқорида айтиб ўтилганидек, ўзининг “Мен”ини очади, кучли ва кучсиз тарафларини намоён этиш­га ҳаракат қилади. Ўзини бош­­­қа одамлар билан таққослай бош­­­­­­­­­­­­­­­лайди. Шунингдек, ўзига нис­ба­­­­тан қизиқиш уйғонади, ўзига мос дўст излайди. Келажакдаги орзу-умидлари, мақсадлари юзасидан кўпроқ ўйланиб, режалари  йўлида астойдил ҳаракат қила бошлайди.

– Бугунги кунда мактабдаги руҳшуноснинг ўрни қай дара­жада? Унинг фаолияти қониқар­лими?

– Мактабда руҳшуносларнинг ўрнини тўлақонли деб айтолмайман. Буни яширишнинг ҳам ҳожати  йўқ. Таълим соҳасидаги қоғозбозликни барча яхши билади. Асосан, тест билан ишлаш талаб этилади. Ас­­­­­­­­­­­­лида ўсмирлар билан уларга яқин­дан ёндашиб, сирлашиб, дўстлашиб ишлаган маъқул, деб ўйлайман.  Уларнинг ёши ва феъл-атвори, қизиқишларини ҳисобга олиш керак.

Бугунги суҳбатимизда асосан ўсмирлар, уларда содир бўладиган  жисмоний ҳамда руҳий ўзгаришлар,  уларнинг хоҳиш-истаклари ҳақида сўз юритдик. Ўсмирлик даврини  қийин палла деймизу, лекин фар­зандимизнинг эртанги кунига ўзи­миз масъул эканлигимизни баъзан ёддан чиқариб қўямиз. 

Болаларимизга озгина вақт ажратиб, уларнинг кўнглига йўл топа олсак, эртага улар юзимизни ерга қаратмайди, ишончимизни оқлайди ва бизга раҳмат ёғдиради.

Шаҳноза УСМОНОВА, 2018-11-26, 10:09 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.