26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкент Олий педагогика коллежи

Мамлакатимизнинг Жануб минтақасида педагогика соҳасида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган машҳур таълим муассасаларидан бири – Шимкент Олий педагогика коллежи. Меҳнат бозорида турли соҳалар бўйича янги мутахассисликларга эҳтиёжни қондириб келаётган мазкур коллеж жамиятдаги ўз даражаси, замонавийлиги, мутахассис тайёрлашда рақобатбардошлигини исботлай олган билим маскани. Коллеж 2004 йили “Жанубий Қозоғистон педагогика университетининг коллежи” сифатида очилди. 2017 йил 27 июлда “Жанубий Қозоғистон педагогика коллежи” алоҳида таълим муассасаси сифатида №038301 рақамли АБ серияга эга касбий ўрта таълим соҳасида таълим бериш ҳуқуқига ва муддати чекланмаган давлат рухсатномасига эга бўлди.

Амалий бакалавриатга кўчиш мақсадида 2017 йили 20 октябрдан “Жанубий Қозоғистон педагогика коллежи” амалий бакалавр эксперимент режими жорий этилиши муносабати билан номи “Жанубий Қозоғистон Олий педагогика коллежи”.

2018 йил 28 сентябрда эса “Шимкент Олий педагогика коллежи” бўлиб ўзгарди.

Республика илмий-услубият кенгашининг қарори ва ЖҚВ таълим бошқармасининг Эксперимент тартибини жорий этиш тўғрисидаги буйруғига кўра иккита ихтисослик бўйича қўшма иш режасининг лойиҳаси, дастурлари тайёрланиб, 0101044 –“Мактабгача тарбия ва ўқитиш амалий бакалаври”, 0105104 – “Бошланғич таълим амалий бакалаври” коллежда эксперимент майдон сифатида тасдиқланди. 

Амалий бакалавриатга умумий ўрта таълимдан кейин қабул қилинадиган талабалар коллежда 2 йилу 10 ой касбий таълим олади, сўнг олий ўқув муассасасида 2 йил ўқиб, билимини пухталайди. Бундан бош мақсад – сифатли, натижали таълим беришда касбий мутахассисларнинг ролини кўтариб, уларнинг масъулиятини ошириш. Шу билан бирга муаллимлар фаолиятида мустақиллик ҳамда ваколатлар кучаяди. Амалий бакалавриат дастурида дуал ўқитиш қоидалари кўзланган.

 Айни пайтда минтақада иқтисодиёти учун зарур техникавий ва касбий етук мутахассисларни тайёрлаш масаласига янги бурилиш ясалмоқда. Таълим тизимини ривожлантириш учун юртимизда таъкидланган соҳа тузилиш ва мазмун жиҳатидан янгиланмоқда. Жаҳондаги илғор технологиялар жорий этилиб, кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Таълим юқори даражага кўтарилган замонда одамнинг касбий етуклиги иқтисодиёт ривожининг бош омилига айланади, бу эса замонавий техникани ҳар томонлама ўзлаштирган касбий етук мутахассисларга эҳтиёж туғдиради.

Шимкент Олий педагогика коллежи Буюкбританиядаги Кембриж ҳудудий коллежи билан меморандум имзолаган. Ушбу шартнома коллеж талабалари ҳамда муаллимларига малакаларини ошириш, инглиз тилидан билимини чуқурлаштириш, чет давлатлар маданияти билан танишишда катта имкониятлар беради.

Инглиз тилини ўрганиш ва ҳордиқ чиқаришнинг бетакрор имконияти! Инглиз тилини такомиллаштиринг ва Буюкбританияга саёҳат қилинг.

Кембриждаги ёзги инглиз тили курслари 

Хориждаги ушбу таълим дастури – хорижий тил умумий курсининг куннинг иккинчи ярмидаги маданий, кўнгилочар, спорт дастурлари ҳамда дам олиш кунларидаги экскурсиялар билан уйғунлаштирилган усули. 

Кембриж минтақавий коллежи! 

Кембриж Лондондан 90 чақирим масофада, Кем дарёси бўйида жойлашган бўлиб, нафақат меъморчилик санъати, ҳордиқ чиқариш учун аъло шароитлар – театрлар, спорт иншоотлари билан ҳам машҳурдир. 

Cambridge Summer School – Кембриж ёзги мактабига талабалар июнь-август оралиғида 12 ёшдан қабул қилинади.

Ундаги машғулотлар ҳар куни эрталаб душанбадан жумагача камида 3 соатдан ўтилади. Ҳар шанба, якшанба сайин Англиянинг Оксфорд, Лондон шаҳарларига экскурсия, спорт машғулотлари, санъат ҳамда ҳунармандчилик турлари бўйича тўгарак уюштирилади. Машғулотлар соат 9:00дан 12:30гача ҳар куни ўтилади. Инглиз тили курси – ҳафтасига 20 дарс. Гуруҳдаги энг кўп талабалар сони – 15 киши. Асосий эътибор сўзлашув тажрибасига, тинглаш, ёзувга, роль ўйинларига қаратилади. 

Дастурнинг баҳоси:

2 ҳафталик 1500 АҚШ долларидан;

4 ҳафталик 2500 АҚШ долларидан бошланади.

Талабалар учун Лондон, Оксфорд, Стоунхенж, Виндзорга саёҳатлар уюштирилади. Қўшимча харажатлар: авиачипта, виза ва хизмат тўловлари.

Яшаш:

Талабалар халқаро талабаларни қабул қилишга мўлжалланган хонадонларни аниқлаш хизмати томонидан пухта саралаб олинган оилаларга жойлаштирилади. Барча уйлар талабалар шаҳарчасида ёки унга яқин масофада жойлашган. Баъзи уйлар пиёда бориб-келиш мумкин бўлган жойларда, баъзилари автобусга ўтириб бориладиган манзилда. Бир ёки икки кишилик хоналар таклиф этилади. Қабул қилаётган оилалар талабани бир кун мобайнида егулик билан таъминлаш учун жавобгар.

Инглиз тилини ўрганиш, агар чуқурликка шўнғиш услуби бўлса, йилнинг энг қизиқарли саргузаштига айланади. Англияда инглиз тилини ўрганган талаба, ҳар қандай инглиз тилли мамлакат вакиллари билан эркин мулоқотга кириша олади. Чунки инглиз тилининг Британ шакли адабий меъёрларига тўлиқ жавоб беради, мумтоз тил ҳисобланади.

Шимкент Олий педагогика коллежининг манзили: Шимкент шаҳри 8 март кўчаси, 22-уй. Тел.: 8 (7252) 50-61-26; 8 (701) 626 83 93.

, 2018-11-26, 10:28 277
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.