26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Анъанавий қадриятлар карвони

Туркистон вилоятининг ту­ман ва шаҳарларида ви­­­­­­­­­­­­­­­­ло­ят ҳокими Жансейит Туй­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ме­баевнинг махсус топ­ши­ри­­­­­ғига мувофиқ, аҳо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лига ма­­­­­­­даний, маънавий, ди­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ний жи­ҳатдан тушунтириш иш­­­­­­­ла­­­рини юритиш мақ­сади­да "Анъанавий қад­риятлар карвони" мав­зуида сайёр йиғинлар ўтказил­­моқда.

Бугунги кунга қадар минта­қа­мизнинг Арис шаҳри ва Сариоғоч, Мақтаарал, Жетисай, Келес, Чор­дара, Қазиғурт ҳамда Тўлебий туманларида уюштирилган тад­бирларда вилоятимизнинг таниқли диншунос-теологлари, машҳур спортчилари, маданият арбоблари ва зиёлилар вакиллари, Қозо­ғистон мусулмонлари диний бош­қармаси вилоят филиалининг имом­лари ҳамда бошқа соҳа вакил­­лари қатнашдилар.

Чунончи, Арис шаҳрида ўтган йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рисдаулет Айтбаев юритиб, шаҳардаги диний ва­зият ҳақида атрофлича маълу­мот берди. Унинг айтишича, бу­­­­гунги кунда Арисда «Диний фа­­­­о­­­­­­­­­­­лият ҳамда диний бир­­лаш­малар тўғрисида» Қонунига му­вофиқ рўйхатга олиниб, фао­­­­­лият юритаётган диний кон­­фес­сияларнинг сони – 2та. Булар: Ислом ва Христиан йўналишида. Шаҳар ҳудудидаги диний бир­лашмалар ва филиаллар – 27та. Шундан, 1-приход («Шим­­­кент шаҳрининг Арис шаҳридаги Божией Матери қозон иконаси приходы» маҳаллий православ диний бирлашмаси) православ йўналишда бўлса, Қозоғистон му­сулмонлари диний бошқармасига қарашли 26та масжид фаолият юритади. Уларнинг барчаси билан жипс алоқа ўрнатилган.  Умуман олганда, шаҳар ҳудудида диний вазият  барқарор.

– Анъанавий қадриятларга кек­саларнинг ёш оилаларга бера­диган панд-насиҳатлари киради. Ҳар оилада бу қадриятлар тур­ли хил. Уларнинг ўхшаш томон­лари ҳам бор. Ҳар қандай ои­лада динни сақлаб, никоҳни буз­маслик, наслни давом эттириб, фарзанд тарбиялаш каби умумий анъанавий оилавий қадриятлар қарор топган. Ҳар  бир оиланинг асосий мақсади бахтли ҳаёт ке­чириш ҳисобланади. Бахтли ои­лани қуриш биринчи навбатда ёш келин-куёвлар тарбиясига бе­восита боғлиқ. «Қуш уясида кўрганини қилади» деб халқимиз оилавий тарбияга алоҳида аҳа­мият берган. Давлатнинг асосий вазифаси ва мақсади ҳам ўша анъанавий қадриятларимизни сақ­лаб, ўсиб келаётган авлодга эз­гулик йўлини тарғиб қилишдан иборат. Шу бурчимизни бажариш мақсадида ушбу карвонни ташкил этиб, фикр-мулоҳаза билдирган фуқароларга миннатдорчилик бил­дираман, – деди шаҳар ҳокимининг ўринбосари.

Маҳаллий аҳоли билан уч­ра­шувда Туркистон вилоят дин ишлари бошқармаси «Дин ма­салаларини тадқиқ қилиш мар­кази» ДКК директори ўринбосари Мади Бесбаев, бўлим раҳбари Далелхан Ўспанов, вилоят ма­да­ният ва тилларни ривож­лан­­­­­­­­­тириш бошқармаси, Халқ ижо­­­­­­­­­­­диёти мар­кази бўлим раҳбари Шўлпан Ма­митханова, Арис шаҳар «Бирлик орти – барака» жамоат форумининг котиби, нокасбий медиатор, ша­ҳар­нинг фахрий фуқароси Қў­нис Балқибеков, шаҳардаги Жа­нар Байғуттиева номидаги санъат мактаби директорининг ўрин­бо­­­­­­­­­­­­­­сари Темирхан Абдиқовлар сўз­га чиқиб, учрашувнинг муҳим­ли­гига тўхталиб ўтдилар. Йиғин иш­­тирокчилари томонидан нотиқ­­­­­­­ларга саволлар берилиб,  қони­қар­ли жавоблар олинди.

Бундай тадбирлар 29 ноябргача давом этади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-11-26, 10:34 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.