26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бизникилар ҳам чакки эмас

Шимкентда бадиий гимнас­тикадан Алия Юсупова соврини учун  VII хал­қаро турнир  маррасига етди. Бу йил нуфузли мусобақада 8 мамлакатдан гимнастикачилар қатнашиб, ғалаба шоҳсупасига қозоғистонлик ҳамда россиялик спортчилар кўтарилишди. 

Финал беллашувларида  жаҳоннинг турли жойларидан йиғилган энг таниқли спортчилар куч синашди. 

– Бугунги мусобақада ёшлар,  ўсмир­лар орасида чемпионлар аниқ­ланди, – деди вилоят бадиий гимнастика  федерацияси раиси Муслим Шоназаров. – Ўсмирлар орасида шимкентлик қизимиз Эльжана Таниева ғолиб деб топилди. Ёшлар орасида россиялик Дария Придан­никова зўр маҳорат кўрсатиб, юқори ўринни эгаллади.

Кўпкураш натижаси бўйича россиялик Юлия Бравиковага тенг келадигани топилмади.  У ўз ёшидги жаҳоннинг машҳур гимнастикачиларини ҳам лол қолдирди. Шундай қилиб, Юсупова турнирида у пешқадам бўлди. Кумуш медаль Қозоғистоннинг шаънини ҳимоя қилган Алиянинг  шогирди Сабина  Аширбаевага буюрди. Бронза медаль эса Қозоғистон Республикасининг бир неча карра чемпиони Алина Адилхановага насиб этди.  

Эндиликда Осиё чемпионатидаги нуфузли  мусобақада қозоқ қизларининг ғалаба шоҳсупа­сидан кўринишига ишонч бор. 

2017-06-01, 12:05 833
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.