26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Регистон”га, ошга марҳамат!

Ўзбек миллий таомларининг нафақат юртимиз ва Марказий Осиёда, балки бутун дунёда ўз ўрни бор. Биргина паловимизнинг мазасини татиб кўриш учун кишилар қанча масофаларни босиб ўтишади. “Регистон” тамаддихонаси Шимкент шаҳридаги Майли Қўжа кўчаси 87-уйда жойлашган. Дид билан безатилган дастурхон атрофида қизғин гурунг бошланди. Регистон – “қалъа” деган маънони билдираркан. Амир Темур давридан тарихга муҳрланиб қолган Регистондан келиб чиқиб, тиниб-тинчимаган тадбиркорлар шаҳримизда ҳам мана шундай тамаддихона очишибди.

 Самарқандча ошни сузиб келган, 35 йиллик тажрибага эга ошпаз Нормаҳаммад Аҳадов унинг қандай тайёрланишини айтиб берди. Ошнинг бу тури зиғир ёғидан тайёрланаркан, шу сабабли, яхши ҳазм бўлади. Пиёз зиғир ёғида қовурилади. Устидан гўшт солиниб, аралаштирилади. Кейин сариқ сабзи тўғралиб, у ҳам қовурилиб, қайнатилади. Майиз, зира қўшилади. Паловхонтўра дамланиб, тайёр ҳолига етказилганда лаганга аввал гуруч, устидан сабзи, сўнг гўшт солинади ва бедана тухуми ҳамда иштаҳани янада очиш учун қалампир бўлаги солиниб, дастурхонга тортилади. 

Ошпазлар тамаддихонанинг махсус таоми "Регистон"ни ҳам келтиришди. 

Ёш ошпаз Раҳмон Бобомуродов ушбу таомнинг тайёрланиш жараёнини гапириб берди. Тандирда дудланган қўй гўшти, сувда пиширилган ҳасип, доғланган ёғда қизартириб қовурилиб, буғда димланган товуқ гўшти, кабоб, димланган мол гўшти, ёғда қизартириб қовурилган картошка, котлет – мана шуларнинг ҳаммаси лаганга солиниб, аралаштирилиб, зиравор ва кўкатлар билан безатилгач, помидор ва бодринг турли шаклда қирқилиб, сизга ҳавола этилади. 

Миллий либосларда меҳмонлар кўнглидан жой олиб, хушмуомалалик билан ўзбек миллий ҳамда шарқ таомларини шимкентликларга тортиқ қилиб келаётган ошпазларга ишларида муваффақият тилаб, хайрлашдик.

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-11-27, 11:02 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.