26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Беғубор қалбдаги юксак иштиёқ

Боланинг жисмонан соғлом, руҳан тетик, мустаҳкам иродали, қатъиятли бўлиб ўсишида спортнинг ўрни ғоят катта.

Таҳририятга буваси билан кириб келган Замира Шерматова Алматида ўтган халқаро мусобақада спортнинг таэквондо тури бўйича (45 кг. вазнда) биринчи ўринни қўлга киритибди. Журналистлар билан учрашиб, таассуротларини сўзлаб берган ғолиба қизни мен ҳам мусоҳабага чорладим.

– Дастлаб ўзингизни газетхонларга танишириб ўтсак...

– Асли ота-боболарим юрти ушбу муқаддас маскан – Туркистон вилояти. Отам Шерзод (ихтисослиги – муҳандис) қорамуртлик, онам Дилдора(педагог) эса шимкентлик. Халқаро мусобақадаги биринчи ютуғим билан бувам ва бувимни шод этиш учун поезддан тушиб қолдим. Ўзим эса Тошкентдаги ахборот технологиялари институти қошидаги Ал Хоразмий академик лицейининг 1-курс талабасиман.

– Спортнинг айнан мана шу тури билан шуғулланишга нима туртки берди?

– Ёшлигимдан бадиий гимнастика, рақс ҳамда мусиқа тўгаракларига қатнаганман. Икки марта республика лауреати бўлганман. Кейинроқ спортга қизиқишим кучайди. Онам ёшлигида дзюдо билан шуғулланган экан. Унга ҳавасим келарди. Таэквондо маркази уйимизга яқин, шуғулланиш жадвали ҳам бўш вақтларимга мос келди. Мана 5 ойдан буён спортнинг ана шу тури билан машғулман. Таэквондо билан шуғулланганларнинг қомати адл бўлади.

– 5 ойда шундай ютуқ... Алматидаги беллашув қандай ўтди?

– Албатта, қисқа муддат ичида давлатимизда ўтган ATF ва ITF шаҳар, республика мусобақаларида биринчиликни қўлга киритишга улгурдим. Алматида ўтган “GRAND PRIX ALMATI” халқаро мусобақасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон республикаларидан 15-19 ёшдаги ўсмирлар иштирок этишди. Ўзбекистондан 22 нафар эдик. Беллашувларда мураббийлар ҳам қатнашдилар. Натижалар қувонарли.

– Оилангизда спортчилар борми?

– Дадам бугунги кунда соғликни сақлаш соҳасида меҳнат қилади. Онам Тошкент аграр университетида тиллар кафедраси мудираси, акам Илҳом ва опам Баҳора Шимолий Кавказ Федераль университети талабалари, синглим Мадинабону 3-синф ўқувчиси, у ҳам таэквондо билан шуғулланишни бошлаган. 

– Алмати сизга ёқдими?

– Мен илк бор машҳур “Медеу” спорт мажмуасида бўлдим. Бундай қалин қорни ҳам биринчи марта кўришим. Кун жуда совуқ. Биз осма йўл билан юқорига кўтарилиб борганимиз сари, Алматини худди кафтимизда тургандек ҳис қилдик. Юқоридан жуда чиройли кўринадиган шаҳар ва “Медеу” менда жуда катта таассурот қолдирди.

Чеҳрасида табассум, кўзлари порлаб турган ёш спортчи қизимизга ҳаммамизнинг ҳавасимиз келди. Нафақат ота-она, балки жамиятимиз фахрига айланадиган ўғил-қизларимиз, набираларимиз сафи ортаверсин, деган тилак билан Замирага оқ йўл тилаб қолдик.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-11-27, 11:06 219
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.