26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош мақсад – етук мутахассислар тайёрлаш

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев “КИМЭП университети” ҲЖ президенти Чай Йан Бэнгни қабул қилди.

Учрашув чоғида Нурсултан Назарбаевга КИМЭП университетининг ҳозирги фаолияти ҳамда ушбу илм даргоҳини ривожлантириш режасининг қандай бажарилаётгани ҳақида маълумот берилди. 

Қозоғистон Президенти ҳозирги замон иқтисодиётининг талабларига жавоб бера оладиган етук мутахассислар тайёрлашда университет фаолиятининг самарадорлигини таъкидлади. 

– Университет 1992 йили очилган. Ўтган йиллар мабойнида 12 мингга яқин талаба ўқишни тамомлади. Айни пайтда бу ерда жаҳоннинг турли давлатларидан келган ўқитувчи-профессорлар фаолият юритмоқда. 29та таълим дастури бўйича 2109 нафар талаба тўловли асосда ўқишмоқда, – деди Элбоши.

Ч. Бэнг университет битирувчиларининг 93 фоизи ўқишни тамомлагач, 6 ой ичида иш билан таъминланаётганини маълум қилди. Шунингдек, “КИМЭП университети” ҲЖ президенти жорий йили илм даргоҳи Таълим сифатини таъминлаш бўйича мустақил агентликнинг хулосасига кўра фан ва таълим соҳасини ривожлантиришда пешқадам деб тан олинганини таъкидлади.

Akorda.kz, 2018-11-27, 11:37 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.