26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Эркатой”нинг эркатойлари

Газетамиз меҳмони – “Эркатой” болалар рақс гуруҳининг асосчиси ва раҳбари, педагог-хореограф, “Йилнинг энг яхши педагоги” вилоят номинацияси соҳибаси Тожинисо Шерметова ва унинг “юлдузчалари”. Аниқ бир мақсадга интилувчан, жиддий ва истарали, хушчақчақ Тожинисо кичикинтой юлдузчаларни янги довонларни забт этишга илҳомлантирмоқда. “Эркатойлар” – бу истеъдодли ва серғайрат қизларни бошқача аташ мумкин эмас. Улар ўз мураббийларини жуда яхши кўришади, ота-оналар ҳам қизларини айнан Тожинисонинг гуруҳига ёздиришга ҳаракат қилишади. 6 ёшга тўлган гуруҳнинг бугунги кунгача эришган муваффақиятларига “қойил” дейишингиз турган гап.

Рақс дастасидаги 200 нафар қизалоқнинг барчасини бир суратга сиғдириш мушкул. Уларнинг кичкинаси 3, каттаси – 12 ёшда. 

Қизларнинг машғулотларини бироз кузатгач, Тожинисога саволлар билан мурожаат қилдим.

– “Эркатой” рақс дастасини тузиш ғояси кимдан чиққан?

– Аслида ўзимнинг кичкинагина рақс гуруҳим бўлишини орзу қилардим. Бир куни “Ўқувчилар саройи” директори Наталья Романова менга: – ўзим орзу қилган рақс гуруҳини тузиб, истаган номни беришим мумкинлигини айтди. Менимча, айнан шу “Еркетай” дастасининг туғилиш лаҳзаси бўлди. Ҳозир биз қизалоқларни миллий рақс, болалар ва эстрада рақслари, рақс элементлари гимнастикасига ўргатамиз. Келажакда янада ранг-баранг рақсларни ўргатишни режалаштирганмиз. Бугунги кунда шаҳарда учта филиал фаолият юритяпти. Машғулотлар нархи ҳаммабоп ва биз янги ўқувчиларни қучоқ очиб кутиб оламиз.

– Машғулотлар ёшига қараб ўтиладими?

– Албатта, худди мактабдаги режа асосида 3 ёшдаги қизларга фақат ўйин элементлари, 6-7 ёшдагиларга хореография асослари ўргатилади. Улар хореография атамаларини англаб, унинг нима эканлигини тушуниб, ҳаракатларини мукаммаллаштиради. 10-12 ёшдаги қизларимиз қоматини тик ушлашни, мумтоз усуллар ва хореографияни тўлиқ ўзлаштиради.

– Тожинисо, хореографик машғулотларнинг қизлар учун фойдали томонларини айтинг-чи?

– Рақс – бу, энг аввало, илҳом, қолаверса, ҳиссиёт. Қизларимиз ёшлигидан маромни ҳис қилиш, ҳаракатлар равонлиги ва тана уйғунлигини шакллантиришади. Биз нозик ҳаракатлар билан бирга уларнинг характерини тарбиялаймиз, ўқувчиларимда ўзларига нисбатан ишонч уйғонади. Қизлар саҳна ва томошабинлар эътиборидан ҳайиқишмайди, аксинча, уларда истеъдод ва маҳорат ривожланади. Бу нарсалар уларнинг катта ҳаётида жуда асқотади.

– Гуруҳнинг йўналиши ва ўзгачалиги нимада?

– Энг асосий йўналишимиз – бу – халқ рақси. Биз халқаро танловларда бошқа давлатларга маданиятимизнинг ва унинг ноёб, бетакрор ўзига хосликни намойиш қиламиз. Танловларда нафақат истеъдодимиз, балки миллий либосларимиз ҳам бошқаларда унутилмас таассурот қолдиради, томошабинлар қизларимизнинг рақсига қойил қолишади.

– “Эркатой” халқаро ва республика танловларининг лауреати бўлган экан...

– Тўғри, ёш бўлишига қарамай гуруҳимиз Франция, Туркия, Сочи, Санкт-Петербург, МДҲ давлатлари ва Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида турли даражада ўтган танловларда совринли ўринларни қўлга киритди.

– Суҳбат сўнгида оилангиз ҳақида икки оғиз айтиб ўтсангиз?

– Бугунги кунгача эришган ютуқларимда отам Ғайрат Бўронбой ўғли ва онам Любовь Маматжон қизи (енгил атлетикадан хизмат кўрсатган спорт устаси)ларнинг меҳнати беқиёс, акам Сиёвуш, опам Юлдуз ва мен улардан миннатдормиз. Чунки, ёшлигимизда улар ҳар куни навбатма-навбат бизни етаклаб машғулотларга олиб боришарди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз бугун озми-кўпми, ютуқларни қўлга киритдик. Болаларни машғулотларга олиб келиш учун катта сабр-матонат керак. Чунки, ҳозирги кунда ўзим бунга гувоҳ бўлиб турибман. Акам Сиёвуш ҳам мусиқа йўналишида таҳсил олган, ҳозир Алмати шаҳар консерваториясида фаолият юритади.

– Суҳбатингиз учун ташаккур!

Мухтабар УСМОНОВА суҳбатлашди, 2018-11-29, 09:17 286
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.