26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ота ким?

Профессор талаба­­­ларга “Ота ким?” деган саволни ташлади. Жа­воблар тур­лича бўл­­­­ди. Ҳар ким­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг жа­­­­­­­­­­­­­­вобидан ўз ота­­­­­сига бўл­­­­­­­­­ган муомаласи би­­­­­­­­либ олинарди. Жа­­­­­­­­­­­­­вобларнинг ичида жуда чиройлилари ҳам, жуда оддийлари ҳам бор эди. Лекин профессорнинг ёдида сақланиб қолган ва унга қаттиқ таъсир қилгани қуйидаги жавоб эди. Ота... Сен унинг туфлисини киясан. Аммо туфли катта, оёғинг эса кичик бўлгани учун ўзингни эплай олмай, йиқилиб тушасан. 

Сен унинг кўзойнагини тақасан ва кўзойнакнинг сенга анча катта экан­лигини ҳис этасан. 

Сен ундан машинасининг кали­тини сўрайсан. Ўзингни отанг ўр­нида тасаввур қилиб, машинани бошқармоқчи бўласан. 

Хаёлингга бир нарса келиб, отангга телефон қиласан. У ўз иши билан банд бўлса-да, сен билан гаплашади. 

Уйга қайтгач, сени бағрига босиб, меҳр билан қучиб, юз-кўзларингдан ўпади. Бироқ сен билмайсан, ўша куни раҳбари уни койиган, танбеҳ берган ёки шериги дилини оғритган ёхуд сизларнинг нафақангиз унга бироз оғирлик қилган бўлиши мумкин. 

У ишдан келган заҳоти сен астагина: “Отажон, менга пул беринг, қанд ола­ман”, дейсан. У эса: “Қўзичоғим, эр­тага ишдан қайтишда ўзим олиб ке­ламан”, деб жавоб беради. Эртаси куни ишхонада тинимсиз ишлагани, иссиқда толиққани, турли одамлар билан муомала қилавериб, ҳолдан тойгани учун сенинг талабингни уну­тиб, ишдан чарчаб келади. Сен ундан: “Отажон, қанд олиб кел­дингизми?” –  деб сўрайсан. Шунда у чарчаганини ҳам унутиб, сенга қанд олиб келиш учун қалб қўри билан кўчага от­ланади. 

Бугун эса... Туфлиси эскиргани учун киймайсан. 

Унинг кийимларини, фикрларини, машинасини эскиргани учун, модадан қолгани учун ерга урасан. Ахир сен ўртоқларингга зўр машина билан мақ­танишинг керак-ку! Унинг машинаси эса мақтанишингга арзимайди. 

Унинг гаплари ҳам сенга ёқмайди. 

Унинг қалтироқ қўллари билан қил­ган ҳаракатларидан жирканасан. 

Агар уйингга оғайниларинг меҳмонга келса, отангнинг борлиги сенга малол келади. Ишқилиб, оғайниларимнинг кўзи отамга тушиб қолмасинда, деган ҳадик билан ўтирасан. 

Кеч қолсанг, хавотир олиб, сенга қўн­­­­­­ғироқ қилади. Отангнинг бу иши сен­га сени безовта қилаётгандек, ха­­лал бераётгандек, ҳоли-жонингга қўй­­­­маётгандек туюлади. Агар у сенга қай­­та-қайта телефон қилса, телефон гў­­­­­­­­­­­­­­­шагини кўтармай ҳам қўяверасан. 

Уйга жуда кеч қайтганингда, ҳа­ётда масъулиятли бўлишинг учун у сени койиса (зеро, у ҳалиям сени тар­бия қилишда давом этмоқда, ўз масъулиятини ҳис этмоқда, чун­ки, у сенга жавобгар шахсдир. Ҳар бир жавобгар шахс эса ўз қўл ос­ти­дагиларга масъулдир), сен унга ово­­­­­­­­­­­­­­зингни кўтарасан, сўзларинг билан уни қийин аҳволга солиб қўясан. У эса ин­дамайди. Йўқ, сендан қўрққанидан эмас, сенинг муомалангдан ҳайрон бўл­­ганидан, сендан бу оҳангдаги жа­воб­ни кутмаганидан жим бўлиб қолади. 

Кеча йигитлик чоғларида сени ел­касида кўтариб юрарди. Бугун эса сен ундан жуда ҳам “баланд” бўлиб кетдинг. 

Кеча сен зўрға-зўрға гапирар, ҳарф­ларда хато қилардинг. Бугун эса сени ҳеч ким жим қила олмайди, га­пи­риш­дан тўхтата олмайди. Ўша кун­ларни унутдингми ёки ўзингни унут­ганга соляп­санми?! 

Сенга ҳар қанча қўполлик қилса ҳам, сени ҳар қанча ҳоли-жонингга қўймаса ҳам, сени ҳар қанча койиса ҳам, сен индамай тур! Ахир у сенинг отанг!!! 

Сени гўдаклигингда, ғўрлигингда, ҳеч нарсани билмайдиган пайтингда бағрида кўтариб юрганидек, энди сен ҳам уни касаллигида, қарилигида кў­тариб юр! Унга қўлингдан келган барча яхшилигингни қил! Сендан бошқалар ўтиб кетган оталарини қай­­та кўриш илин­жида, отамни яна кў­рармикинман, деган орзуда яша­моқдалар. 

Мендан “Кимни яхши кўрасан?”–  деб сўрашди. Уларга шундай деб жавоб бердим: “Менинг туғилишимни тўққиз ой кутган, туғилганимда дунё­­ларга сиғ­май, мени катта хур­санд­­­­­­­чилик билан кутиб олган, қа­риб, касал бўлиб ётиб қолгунича ме­ни тарбия қилган инсонни яхши кў­ра­ман. У шундай инсонки, унга бўл­ган му­ҳаббатим қалбимда абадий яшай­ди. Барча одамлардан узр сўраб, шу­ни айтмоқчиманки, ҳеч ким отамга ўх­­­­шамайди”. 

Аллоҳим, кимнинг отаси вафот этган бўлса, уни кечиргин, унга раҳм қилгин, унинг жойини жаннатлардан қилгин, омин! 

Аллоҳим, кимнинг отаси ҳаёт бўлса, унинг умрини тоатингда узун қилгин, ғамларини аритгин, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиргин ва Ўзингнинг раҳматинг билан уни ўраб олгин, омин! 

Ҳа, азизлар, биз отамизсиз ҳеч ким эмасмиз. Улар бўлмаганларида биз ҳам бўлмасдик. Шунинг учун қадр­ларига етайлик. Қул каби уларнинг хизматларида шай турайлик. Эртага ҳид­­­­ларига, босган изларига зор бў­ламиз. 

Нозимжон ҲОШИМЖОНОВ, 2018-11-29, 09:21 734
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.