26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Опера юлдузлари фестивали

Туркистон шаҳридаги Есимхан май­донида “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” йили доирасида Қозоғистон халқ артисти Жамал Ўмарованинг 105 йиллигига бағишланган ХХ ТУРКСОЙ халқаро опера фестивали ўтказилди.

Тадбирни вилоят маданият бошқармаси раҳбари Нурбўлат Ахметжанов ҳамда Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев очди.

Фестиваль – туркий забон этнослар орасидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳамда дўстликни мустаҳкамлаш, туркий элларнинг миллий опе­ра­ларини янгилаш, бирлигини кучайтириш, замонавий опера санъатининг ёрқин вакилларини таништириб, уларнинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида уюштирилди.

Фестивалнинг бош дирижёри – Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, Абай номидаги Қозоқ давлат академик опера ва балет театри директори ҳамда бадиий раҳбари – Асқар Бўрибаев. Фестивалда Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбе­кистондаги А. Навоий номидаги давлат академик опера ва балет театри дирижёри Аида Абдуллаева ҳамда вилоят опера ва балет театрининг бош дирижёри Қуаниш Исмаиловлар иштирок этдилар.

Шунингдек, ХХ ТУРКСОЙ Халқаро опера юлдузлари фестивалида Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон давлатлари ҳамда Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари опера юлдуз­ларининг қўшиқлари янгради. Жумладан, Қирғизистонда хизмат кўрсатган санъаткор Асел Бекбаева, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов, Туркиядан халқаро танловлар лауреати Чанер Акгюн, Ўзбекистондан халқаро танловлар лауреати Неъмат Ҳабибов, Астана опера ва балет театри солисти, ҚРда хизмат кўрсатган арбоб Жан Тапин ва бошқа кўплаб танлов лауреатлари саҳна тўрида санъа­тини намойиш этишди. 

, 2017-06-01, 12:08 257
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.