26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам – ҳар соҳада илдам

Сайрам туманида 2018 йилнинг 10 ойида ялпи маҳсулот ҳажми 127,3 млрд. тенгега етиб, ўтган йилга нисбатан ўсим 2,9 фоизни ташкил қилди. Натижада, жон бошига чаққандаги умумий минтақавий маҳсулот ҳажми 629,5 минг тенге бўлиб, кўрсаткич 4,6 фоизга етган. Бу ҳақда Туркистон вилоятининг минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Сайрам тумани ҳокими Бақтияр Мамаев гапириб берди.

Туман саноатида жорий йилнинг 10 ойида 33,6 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ривожланиш концепциясига мувофиқ, йил охиригача 38,7 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Вилоят миқёсида саноат маҳсулоти бўйича туманнинг улуши 9,8 фоизни ташкил этиб, минтақада  иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 53,3 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилиб, ўсим ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизни ташкил этди.

– Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улуши бўйича туман 11,2 фоиз билан олдинда бормоқда. Томчилатиб суғориш режаси 150 гектарга режаланган бўлса, 10 ойлик кўрсаткич бўйича 152,5 гектарда жорий қилинган. Иссиқхона учун 10 гектар ер мўлжалланган эди, ҳозирги кунда 3,76 гектарда қурилиб, битказилди. 50 гектар ерда интенсив боғ барпо этиш режаси тўлиқ уддаланди, – деди Бақтияр Сапаралиули.

Туманда чорвачилик соҳасида 31,3 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилиб, кўрсаткич 107 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қорамол боши – 27,5 фоиз, қўй ва эчки – 1,8 фоиз, йилқи – 13,2 фоиз, парранда – 8,3 фоизга кўпайган. Бугунги кунда туманда 989та бўрдоқилаш майдончасида бир вақтнинг ўзида 32-33 минг бош қорамол парваришланмоқда. 2018 йилда 320 тонна гўшт экспорт қилиш режаланган, 10 ойдаёқ 393 тонна гўшт экспортга чиқарилган.

Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида 10 ой мобайнида концепцияда белгиланган кўрсаткичларга эришилиб, соҳага 2,4 млрд. тенге сармоя жалб қилинган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2018-11-29, 09:40 839
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.