26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Парламентлар ўрни муҳим

Давлат раҳбари Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашди

Нурсултан Назарбаев меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ижобий жўшқинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

– Бугунги кунда ўзаро муносабатларимиз юқори даражада. Биз Шавкат Мирзиёев билан йилига бир неча бор учрашиб, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик соҳасидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиб келмоқдамиз. Имзоланган ҳужжатлар ва эришилган битимларни амалга оширишда икки давлат парламентлари муҳим роль ўйнайди, – деди Қозоғистон Президенти.

Ўз навбатида Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан салом етказиб, икки мамлакат парламентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари ҳақида сўзлаб берди.

– Дарҳақиқат, кейинги вақтда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик юксак даражага чиқди. Бунга, биринчи навбатда, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигининг янги босқичига йўл очган икки давлат президентлари ўртасидаги илиқ ҳамда дўстона муносабатлар туфайли эришилди. Сизлар халқларимизнинг биргаликда тинч ва тотув умр сурсак, деган ниятини амалга оширдингиз. Шу сабабли, Сизларга миннатдорчилик билдирамиз, – деди Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикери.

Шунингдек, Н. Исмоилов бошчилигидаги делегация Қозоғистонга расмий ташриф доирасида ҚР Парламенти Сенатида ҳам бўлиб, Сенат раиси Қасимжўмарт Тўқаев билан учрашди.

Akorda.kz, 2018-11-29, 09:55 836
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.