26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти VIII Фуқаролик форумида иштирок этди

Тадбирда сўзга чиққан Нурсултан Назарбаев халқ бирлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатни барқарор ривожлантириш учун давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқот ўрнатишнинг муҳимлигини таъкидлади.– Мазкур форум ноҳукумат шўъбасига туртки бериши ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш йўлларини очиб бериши керак. Ишонаманки, бугунги учрашувда кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича аниқ таклифлар айтилади, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, у, фуқароларнинг айрим тоифаларини қўллаб-қувватлагани ва ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиргани ҳамда  ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширгани учун НҲТ вакилларига миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон Президенти мамлакат ноҳукумат ташкилотлар шўъбасини ривожлантиришнинг муайян натижаларига тўхталди.

– НҲТ сони 2003 йилдаги 5 мингдан 2018 йили 222 минггача, яъни тўрт бараварга ортди. Давлат ижтимоий буюртмасини молиялаштириш 65 баравар ўсиб, бугунги кунда 20 миллиард тенгени ташкил этмоқда. Натижада НҲТ фаолияти бугун жамиятимизнинг барча муҳим соҳаларини қамраб олди, – дея таъкидлади Нурсултан Назарбаев.

 Ижтимоий сиёсатнинг ҳал қилувчи йўналишларига ноҳукумат шўъбасини жалб қилиш муҳимлигини таъкидлар экан, Давлат раҳбари НҲТ лойиҳаларини молиялаштириш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш чораларини қўллашни топширди.

– Ёшлар сиёсатини амалга оширишда ноҳукумат шўъбанинг ролини кучайтириш лозим, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш ҳамда “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласида белгиланган устувор йўналишлар доирасида иш бошлаш муҳимлигини таъкидлади. Элбоши унда белгиланган йўналишлар ва лойиҳаларни амалга ошириш  жараёнига НҲТни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Akorda.kz, 2018-11-29, 10:01 801
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.