26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мангу элнинг саркори

Яқин кунларда юртимиз Мус­­­та­қиллигининг 27 йиллигини ни­­шон­лаймиз. Ўтган давр ичида мус­­­­­тақил Қозоғистонимизни жаҳон ҳам­жа­­мия­ти тан олди. Глобаллашув, жаҳон иқ­ти­содий бўҳрони даврида ҳам рес­публикамизда ижти­­мо­­ий-сиёсий аҳ­вол барқарор бў­либ ту­риб­ди. Бу – бар­ча қозо­­­­ғис­­­­тон­лик­­ларнинг бахти, ютуғидир. 

Республикада тинчлик ва осо­йиш­таликни қарор топтиришда фу­қа­­­­­­­ролар тотувлиги давлат мус­та­қиллигининг асосий гарови эка­нини яхши англаган «Нур Отан» партияси ва унга раҳбар бўлиб ке­­­­­­лаётган Президентимиз Нур­султан На­­­­­­­­­­­­­­­­зарбаевнинг ҳиссаси беқиёс. Қо­зо­­ғистонликларни «Нурли йўл» сари бошлаган  Мангу Элнинг саркори – Элбошимиз билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. 

Чорак асрдан бери Мустақил­ли­гимизнинг ҳар бир йили юртимизда эркин демократик жамиятни барпо этиш солномасини алоҳида, сер­маз­мун саҳифа билан безаб бор­моқ­­да. Истиқлол маънавиятимиз, ум­­­римиз, тафаккуримиз, тур­муш тар­зи­­мизда ўзига хос из қолдир­моқда. 

Бугун биз ўтган аср тўқсон биринчи йилининг декабридан бошланган янги, эркин ҳаётимиз тарихига назар ташлаб, шу йиллар ичида Элбошимиз Нурсултан Назарбаев раҳбарлиги ос­тида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилар экан­­миз, қисқа вақт ичида буюк ва аср­га татигулик  шонли йўлни бо­сиб ўт­­­­ганимизни ҳис қиламиз. Фа­қат биз эмас, жаҳон ҳамжамияти Қо­зоғистон ўзи танлаган, халқига, мил­­лий манфаатларига хос ва мос йўл­­дан дадил одимлаётганига, ҳар бир йилни барча соҳалар бўйича му­ваффақиятли якунлаб, янада фа­ро­вон ва бахтли ҳаёт тадоригини кў­раётганига гувоҳ бўлиб турибди.

Президентимиз Нурсултан Назар­баев «Хотирани асраш – тотувликни мус­­­­­­­­­­­таҳкамлаш» номли китобида  Мус­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тақилликнинг илк йилини «аср­га тати­­­­гулик йил» деб атаган. «Хо­ти­­ра – ҳа­­ётимизнинг асоси. У – ин­сон зоти то бу ҳаётда яшар экан, мангу йўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бош­­­­­­­­­­­­­чи. Хотира – дарс, хо­тира – са­боқ. Та­­ри­хий хотирасиз ке­­лажак йўқ. Хо­тира – истиқболимиз пойдевори», – ёзади юр­тимиз раҳна­моси. 

Йигирма етти йилдирки, шу неъмат­дан – Мустақиллик нуридан баҳ­ра­­­­­манд­миз. Хўш, нималарга эриш­дик?

2017 йилдан Қозоғистон Бир­лашган Миллатлар Ташкилоти Хавф­сизлик кен­гашининг муваққат аъзо­си бўлди. Қозоғистон МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари ичи­­­дан “ЭКСПО-2017” халқаро кўр­газмасини ўтказиш учун жаҳон ҳам­жамияти танлаб олган даст­лабки давлатдир. Биз МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари ора­сида бирин­чи бўлиб жаҳон миқёсида шундай аҳамиятга эга тадбирларни ўтказдик.

Алмати шаҳрида “Универсиада – 2017” доирасида спорт мусоба­қа­лари ўтди, уларда 57 мамлакатдан 2000 спортчи ва делегация аъзо­ла­ри иштирок этишди. Буларнинг ҳам­маси тўғри сиёсий йўлимиз ва Қо­­зо­ғистоннинг халқаро миқёсдаги юк­­сак обрўси туфайлидир. Қозо­ғис­тон 2050 йилга бориб жаҳоннинг ри­вож­ланган 30 мамлакати қаторига ки­риши керак. Биз, шу мақсад сари да­дил бормоқдамиз.

Евроосиё минтақасининг мо­лия­вий, амалий, инновациявий ва ма­даний маркази сифатида шакл­­­­ланишини таъмин­лаган ҳолда янги пойтахтимиз – Ас­танани барпо этдик. Аҳоли сони 18 мил­­­­­­­­­­­­­лиондан ошиб, умр ёши узунлиги 72,5 йилга етди. 

Биз мустаҳкам иқтисодий замин ҳозирладик. Кейинги 20 йил ичида мамлакатимизга 300 миллиард АҚШ доллари ҳажмида бевосита чет эл сармояси жалб этилди.

Иқтисодиётни юксалтиришнинг не­гизи саналмиш кичик ва ўрта бизнес ривожланиб бормоқда. Бу­тунжаҳон банкининг бизнес юритиш имтиёзлари рейтингида Қозоғистон 190 мамлакат ичида 36-ўринга кўтарилди.

2014 йилда мамлакатимиз ин­фра­тузилмасини янгилайдиган “Нурли йўл” мажмуавий дастурини амалга оширишни бошладик. Бундан 3 йил муқаддам “100 аниқ қадам” – Миллат режасини эълон қилдик. Шундан сўнг, мамлакатимизнинг Учинчи ян­гиланишига киришдик. Унинг бош ва­­­зифаси – Қозоғистоннинг дунёвий ра­­­қобатга қобилиятлилигини таъмин­лай оладиган иқтисодий ўсиш­нинг ян­ги моделини қуриш. Мам­ла­кати­миз­нинг барқарор ривож­ланиши тур­муш даражасининг янада ўсишига комил ишонч уйғотади.

Президентимиз Мактубида таъкид­ланганидек, “жаҳонда рақобатнинг ўсиши ва барқарорликнинг йўқлиги туфайли мен 2012 йили халқимизга таклиф этган “Қозоғистон – 2050” стра­­тегиясининг долзарблиги ош­моқ­­да. Биз олдимиздаги қийинчи­лик­ларни ўз вақтида кўра олдик. «Нурли Йўл» иқтисодий сиёсати ва «100 аниқ қадам» Миллат режаси туфайли биз мураккаб дунёвий ўз­­­­­­­гаришларнинг дастлабки босқи­чи­дан муносиб ўтмоқдамиз. Фа­қат 2014-2016 йилларнинг ўзида иқ­тисо­диётни қувватлаш учун қў­шимча 1,7 триллион тенге ажрат­дик. Бунинг ҳам­маси иқтисодий ўсиш ва бизнесни қувватлаш, 200 000дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди. Натижада, 2016 йил якунига кўра ички ялпи маҳсулотнинг 1 фоизга ўсиши таъминланди. Бу­гунги мураккаб шароитларда бу жуда муҳим”.

Президентимиз Нурсултан Аби­шевич Назарбаев «Нур Отан» пар­тиясининг съездида келажаги ягона миллат ғоясини илгари сурган эди. Унда олти мақсад қўйилган: эт­нос­­­­­­­­­лар тенглиги, учтиллилик сиё­сати, ўрта синф – Қозоғистон мил­ла­­­­­ти­нинг асоси, «Мангу Эл» кон­цеп­­­­­ция­си асосида ҳужжат ишлаб чи­қиш, мак­таб дастурига – «Мангу Эл» умум­­қозо­­­­­ғистон ғоясининг қад­рият­­лари» ном­ли янги фанни кири­­­­тиш ва диннинг муҳимлиги.

Жорий йилда Элбошининг “Қозо­ғистонликлар фаровонлигининг ўси­ши: даромад ва турмуш сифатини ошириш” Мактуби эълон қилиниб, унда белгиланган вазифалар жадал амалга оширилмоқда. Натижада,  ҳар бир инсон, ҳар бир оила, айниқса, ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш юксак даражага кўтарилди. Кексалар – иззатда. Ҳар бир оилага бошпана олиш­нинг янги имкониятлари берил­ди. Ҳукуматга маоши кам ишчи­лар­нинг меҳнат ҳақини ошириш учун солиқ миқдорини камайтириш,  олий таълим олиш имконияти ва сифатини ошириб, талаба ёш­­лар­нинг ётоқхонадаги аҳ­во­лини ях­шилаш, кичик насиялар бе­ришни кўпайтириш, мамлакатни табиий газ билан таъминлашни давом эттириш  ва бошқа қатор муҳим вази­фалар топширилди.

“Нур Отан” партиясининг сайлов­­­олди шиори – “Бизни олдинда эзгу, буюк ишлар кутмоқда”. Элбошимиз таъкидлаганидай: «Қозоғистон – Ман­гу Элга  айланади. Шуни ишонч билан, фахр билан айтамизки, истиқ­лол биз­­ни буюкликка элтади”.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-12-04, 09:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.