26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Байрам тадбири капсула солишдан бошланди

Туркистон вилояти маркази – Туркистон шаҳридаги маъмурий-тадбиркорлик марказида “ишбилармонлик маркази”нинг қурилиши бошланди. Замонавий бинонинг капсуласини солган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев ушбу тарихий лаҳзанинг аҳамиятига ва марказнинг галдаги режаларига тўхталди. Йиғилишда маҳаллий аҳоли иштирок этиб, оқсоқоллар оқ фотиҳа беришди.

– Майдони 50 минг кв.метрни ташкил этадиган бино 4 қаватдан иборат бўлади. Бу ерга замонавий идораларни жойлаштириш, сув ва энергиядан са­марали фойдаланиш тизимини ўрнатиш кўзда тутилган. Яъни, марказ автоматлаштирилган “ақл­ли бино” қоидаси бўйича лойи­ҳаланган, – деди вилоят раҳбари.

Иншоотни “BI group” масъулияти чекланган биродарлиги ўз ҳисо­бидан қуради. Дастлабки пойдевори 2019 йилнинг январь ойида қала­надиган марказ биноси режа бў­йича 2020 йилнинг март ойида бит­­казилади, деб кутилмоқда.

Эслатиб ўтсак, ҚР Президенти иштирокида 2018 йил 29 сентябрда ўтган мажлисда Элбоши Н. Назар­баев Туркистон шаҳрида барпо этиладиган қатор иншоотлар қури­лиши бизнес вакиллари ҳисобидан юритилиши ҳақида топшириқ бер­ганди. Шулардан бири – бугун қу­рилиши бошланаётган маъмурий марказ биносидир.

– Вилоятимизнинг фаровонлиги йўлидаги тарихий лаҳзадан сўнг мин­тақа раҳбари Ж. Туймебаев Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қо­­­­­­зоқ-турк университетининг Мада­ният марказидаги байрам тадби­рида иштирок этди. Дастлаб у Қо­­­­­­­­­­­­­­­зоғистон Республикаси Тўнғич Пре­­­­зиденти кунига бағишланган Эл­­бошимизнинг ижтимоий ҳамда сиё­сий фаолиятидан сўзлайдиган қим­матбаҳо фотосуратлар ва маълу­­­­мотлар жойлаштирилган кўр­газ­­­­­­­­­­­­­мани томоша қилди. Учрашувда ви­­лоят ҳокими барчани байрам би­лан қутлаб, Элбошининг дадил та­шаб­­­­буслари ва “Буюк Даштнинг ет­ти қирраси” мақоласи бўйича маъру­­­­­­­­­­­­­­­за қилди.

– Барчангизни Қозоғистон Рес­публикасининг Тўнғич Президенти куни билан чин қалбимдан таб­рик­лайман. Бу йил ушбу шодиё­нани янги вилоят маркази – Тур­кистон шаҳрида илк бор нишон­лаяпмиз. Бу ҳам тарихий он. Ҳар бир мамлакатнинг элини оламга танитадиган шахслари бў­лади. Мустақил Қозоғистонни дунё ҳам­­­жамиятига танитишда Эл­бошининг меҳнати беқиёс. Ев­­­ро­­­­­осиёнинг юраги Астанамиз бўй кўтарди. Бу ҳам Давлат раҳ­ба­­рининг муносиб меҳнати экан­­ли­ги маълум. Халқ ёзувчиси Шер­хан Муртаза оғамиз “Президент битта – қолганларимиз тиргак”,  деган эди. Бу сўзга менинг ҳам қўшадиганим йўқ. Бугунги кунда Қозоғистон Элбошимизнинг оқи­ло­на сиёсати туфайли тинч­лик ва тотувликнинг, бирлик ва ҳам­жи­­­­­­­­ҳатликнинг маконига айлан­­­ди. Мил­­­­­­­­лат етак­чисининг донолиги ва сиёсий фаоллигини бутун дунё тан олади ҳамда ҳурмат қилади. Мана, элнинг эътирофи нати­жа­сида бир неча йилдан буён Қо­зо­ғистон Республикасининг Тўн­­­­ғич Президенти куни нишон­ланиб ке­линмоқда. Бу эл Прези­дентига, Миллат раҳнамосига бе­рилган ҳақ­қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ний баҳо ҳамда муносиб ҳурмат,  – деди вилоят раҳбари. 

Шунингдек, у қатор фуқароларга “Астанага – 20” йил байрам меда­ли ва вилоят ҳокимининг Ташак­кур­номасини тақдим этди.

Тантанали тадбир байрам кон­­­­­­­­цертига уланиб кетди.

М. ЭЛТОЕВА. М. УСМОНОВА, 2018-12-04, 09:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.