26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билим даргоҳи – 75 ёшда

М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат университети 75 йиллик тўйини нишонлади. Тантана таълим даргоҳи қошида қад кўтарган буюк ёзувчи, олим Мухтар Ўмарханули Ауезов ёдгорлигининг очилиши билан бошланди. Тадбирда Таълим ва фан вазири Ерлан Сағадиев, Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, олий ўқув юртлари раҳбарлари, талабалар ҳамда турли соҳаларда фидокорана меҳнатлари билан эл обрўсини кўтариб юрган университет битирувчилари иштирок этишди.

Минтақа раҳбари табрик сўзида пойдевори тиклангандан бери давлат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган даргоҳ устозларига миннатдорчилик билдирди.

– 75 йиллик тарихга эга олий ўқув юрти учун жорий йил муваффақиятларга бой бўлди. Элимиздаги ОЎЮ рейтингида III ўринни эгалласа, QS рейтинги бўйича дунёдаги 4,5 мингта олий ўқув юрти ичида 609дан 501-ўринга кўтарилди. Бу шу даргоҳда узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи-профессорларнинг муносиб меҳнатлари самараси, деб айта оламан, – деди Жансейит Қансейитули.

Тадбир давомида ижтимоий соҳада ҳамда таълим-тарбия жараёнларини уюштиришда фаол иштирок этаётган университетнинг қатор устозлари “Ибрай Алтинсарин”, “Фанни ривожлантиришдаги меҳнати учун”, “Таълим соҳасининг фахрий хизматчиси”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан, шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимликларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

М. УСМОНОВА, 2018-12-06, 09:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.