26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қозоғистонга самимий эҳтиром билан!”

акцияси доирасида Астана шаҳридаги “Жастар” театрида Қозоғистон халқи Ассамблеяси билан Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамкорлигида Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг натижаларига бағишланган байрам тадбири ўтди. Унда ҚХА Котибияти мудирининг ўринбосари Н. Шанай, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С. Ниёзхўжаев, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов, ҚХА аъзолари, этномаданият бирлашмалари, ёшлар ташкилотлари вакиллари, жамоат ҳамда маданият арбоблари иштирок этдилар.

Айнан Президент кунига ҳамоҳанг тадбирнинг ўзбек этномаданият бирлашмалари ташкилотчилигида ўтказилишида катта маъно бор. Жорий йилнинг 15 мартида Қозоғистонда Ўзбекистон йили расмий турда эълон қилинганидан буён икки юзга яқин турли тадбирлар ўтказилди. Йил доирасида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳамда илмий соҳада алоқалар мустаҳкамланиб, давлат миқёсида Президентлар олти марта учрашиб, вазирлар турли соҳадаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Бизнес соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилиб, товар айланмасининг ҳажми ўсди. Шунингдек, илмий учрашувларда қозоқ алифбосини лотин ёзувига ўтказиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасида тажриба алмашиш ҳам кўзда тутилганди.

– Бугун ҚР Тўнғич Президенти кунига бағишлаб ўтказилаётган байрам тадбири билан биз Қозоғистондаги Ўзбекистон йилини якунлаймиз. Икки томонлама муносабатлар сўнгги икки йилда тараққиёт чўққисига чиқиб, зўр стратегик лойиҳалар амалга ошмоқда. Икки давлат Президентининг дўстлик муносабатлари барчамизга ўрнак бўла олади. Биз йил давомида Қозоғистонда кўплаб тадбирлар ўтказдик. Уларни қўллаб-қувватлаган Элбошига миннатдорчилик билдираман. Яқинда эълон қилинган Н. Назарбаевнинг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи ҳам теран маънога эга, – деди Ўзбекистон элчиси Сайдикром Ниёзхўжаев.

Келгуси йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан элчи жаноблари: 

– Икки томонлама маданий-гуманитар, иқтисодий, сиёсий соҳаларда мазмунли тадбирлар уюштириш ҳамда энг муҳими, икки давлат ўртасидаги ОЎЮ ҳамкорлигини кўзда тутиб, саммит ўтказишни режалаштирдик. Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери Н. Исмоилов Қозоғистонга расмий хизмат сафари билан келган эди. Сафар давомида ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг қабулида бўлиб, Парламентлараро майдонда ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик доирасида икки давлатнинг Мудофаа вазирликлари ҳам тиғиз алоқа ўрнатганини айтиб ўтиш жоиз. 2019 йил Ўзбекистонда ушбу ташаббусларнинг барчаси давом этиб, улкан эзгу ишларнинг амалга ошиши кутилмоқда, – деб таъкидлади.

Байрам тадбири дўстликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар билан давом этиб, томошабинлар қалбини илиқ ва дўстона туйғуларга тўлдирди. ҚР Маданият арбоби Едил Қусайинов, Астана шаҳар Давлат академик филармониясининг “Қорқыт” этно-фольклор дастаси ҳамда Кентов шаҳар “Рапсодия” рақс гуруҳи ҳамда Қарноқ қишлоғининг “Сўғдиёна” фольклор дасталарининг қозоқ, ўзбек миллий чолғу асбоблари жўрлигида янграган куй-қўшиқлари кўпчиликни ҳаяжонга солса, Шимкент шаҳар ўзбек драма театри артистлари “Навоий ва Бойқаро” спектакли ҳамда “Насриддин Афанди Сайрамда” мусиқий комедиясидан кўринишлар ҳамда театр актёрлари Миркамол Забборхонов ва Шерзод Ходиматовларнинг қўшиқлари олқишлар билан кутиб олинди. Қозоқ ва ўзбек эстрадасининг ёш юлдузлари икки тилда куйлаб, қардош эллар маданияти ва санъатининг уйғунлигини яна бир бор тасдиқладилар. Концерт меҳмони – Халқаро танлов лауреати Алишер Каримовнинг қўшиқлари ҳам дўстлик осмонини олқишларга тўлдирди.

МУНОСИБЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Жорий йилдаги Тўнғич Президент куни элимиз ривожига муносиб улуш қўшиб келаётган ҳамюртларимиз учун ўзгача бўлди.

Астана шаҳридаги Тўнғич Президент кутубхонасида ўтган тадбир Қозоғистон ўзбеклари тарихи зарварақларига муҳрланди. У даставвал, тарих фанлари доктори Буркитбай Аяғаннинг “Абулхайир ШАЙБОНИЙ – Қипчоқлар Даштининг сўнгги ҳукмрони” номли китоби тақдимотидан бошланди.

ҚР Президенти қошидаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси Котибияти мудири, раис ўринбосари Л. Прокопенко Қозоғистон халқи Ассамблеяси кенгаши қарорига кўра, Қозоғистон Республикасининг мустақиллиги ва эл бирлигини мустаҳкамлаш, маданиятлараро ҳамкорлик ҳамда хайрия ишларини ривожлантиришга, қозоғистонча ватанпарварликни шакллантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун қатор ҳамюртларимизни тақдирлади. 

“Астанага – 20 йил” байрам медали билан:

Ҳошимжонов Икром Акрам ўғли – Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси;

Ирисметов Баҳодир – Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси.

“Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бірлік” олтин медали” жамоат медали билан:

Енсенов Қанат Алексейули – ҚР Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитаси Давлат тарихи институтининг етакчи илмий ходими;

Шоюнусов Шомухтор Қорабой ўғли – Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раҳбарининг ўринбосари;

Шаймерденова Нурсулу Жамалбек қизи – М. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Қозоғистондаги филиалининг филология кафедраси профессори.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Жомарт жан” кўкрак нишони билан:

Нишонқулов Бадриддин Икромжон ўғли – “NIK Group” компаниясининг бош директори;

Холметов Неъматжон Собир ўғли – Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти кенгашининг аъзоси.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Фахрий ёрлиғи билан:

Ғаниев Салимжон Абдухалил ўғли – Шимкент шаҳридаги Ҳамза номли 53-сонли ўрта мактабнинг ўзбек тили ўқитувчиси.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Ташаккурномаси билан:

Бўронбоев Авазхон Абдуфаттоҳ ўғли – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг масъул котиби;

Дадашев Қаҳҳор Алим ўғли – Қизилўрда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раҳбари.

Юртимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга мукофот муборак бўлсин!

М. УСМОНОВА, 2018-12-06, 09:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.